Ёшуа 15:1-63 UZV2013 - Bible AI

1Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин саҳросигача етди.

2Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг [1] жанубий қирғоғидан бошланади.

3Чегара Чаёнлар довонидан [2] ўтиб жануб томонга, Зин саҳроси томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин эса Адар шаҳригача бориб Карха шаҳри томонга бурилади.

4Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги сойликдан [3] ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тўхтайди. Мана шу Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси бўлади.

5Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Шимолий чегара эса мана шу жойдан бошланади.

6Бу чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради.

7Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача [4] бориб, шимолга — Гилгал [5] томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб Эн–Рўғолга боради.

8Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа сойлигининг шимолий четигача боради.

9Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда [6] Хират–Ёрим, деб аталади.

10Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача боради. Кейин Ёрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача [7] боради ва Тимнах шаҳридан ўтади.

11Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.

12Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар билан ўралган ерда Яҳудо қабиласининг уруғлари яшарди.

13Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Ҳозирги пайтда [8] бу шаҳар Хеврон, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг [9] аждоди эди.

14Холиб у ердан Иноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди.

15Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Дабир шаҳрига [10] ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Дабирнинг эски номи Хират–Сафар эди.

16Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.

17Холибнинг укаси бўлган Ханазнинг ўғли Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди. Холиб эса унга қизи Ахсани узатди.

18Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга [11]: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб, эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон бир истагинг борми?” — деб сўради.

19“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги [12] ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни [13] берди.

20Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди.

21Бу ҳудуднинг энг жанубидаги, Эдом юртининг чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзаёл, Эдер, Ёғур,

22Хино, Димона, Адад,

23Кедеш, Хазор, Йитнон,

24Зиф, Талим, Болўт,

25Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон (яъни Хазор),

26Эмом, Шама, Мўлодах,

27Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат,

28Хазор–Шувол, Бэршэва, Бизйўтаёх,

29Баалах, Ийим, Эзам,

30Элтўлад, Хасил, Хўрмах,

31Зихлах, Мадманно, Сансанно,

32Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон. Ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.

33Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ,

34Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном,

35Ярмут, Адуллам, Сўхў, Озикаҳ,

36Шарайим, Адитайим, Гедера, Гадерўтайим [14]. Ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

37Қирлар этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад,

38Дилан, Миспах, Ёхтал,

39Лахиш, Бозхат, Эглон,

40Каббўн, Лахмос, Хитлиш,

41Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

42Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон,

43Йифтох, Ашнаҳ, Назив,

44Кейлах, Ахсиб, Моришо. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

45Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.

46Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.

47Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги сойликкача [15] бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди.

48Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўхў,

49Данно, Хират–Санно (яъни Давир),

50Онов, Эштамўва [16], Оним,

51Гўшен, Хўлун ва Гилох. Ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

52Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан,

53Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа,

54Хумтах, Хират–Арба (яъни Хеврон) ва Зиор. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

55Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Мойун, Кармил, Зиф, Ютто,

56Йизрил [17], Ёхдаём, Зонўвах,

57Қайин, Гиво [18] ва Тимнах. Ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

58Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр,

59Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

60Хират–Баал (яъни Хират–Ёрим) ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди.

61Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо,

62Нившон, Туз шаҳри ва Энгеди. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

63Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади [19]. Бугунгача [20] Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>