Ёшуа 19:1-51 UZV2013 - Bible AI

1Қуръа бўйича [1] иккинчи бўлиб Шимўн қабиласи улуш олди. Шимўн қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг атрофини Яҳудо қабиласининг ҳудуди ўраб олган эди.

2Қуйидаги шаҳарлар Шимўн қабиласига берилди: Бэршэва (ёки Шеба) [2], Мўлодах,

3Хазор–Шувол, Бала, Эзам,

4Элтўлад, Батул, Хўрмах,

5Зихлах, Байт–Маркобўт, Хазор–Суса,

6Байт–Лабойўт ва Шорухан. Ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

7Қуйидаги шаҳарлар ҳам Шимўн қабиласига тегишли эди: Ойин, Риммон, Этер ва Ошон. Тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

8Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэр, яъни Нагав чўлидаги [3] Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.

9Ёшуа Яҳудо қабиласига берган улуш улар учун керагидан ҳам ортиқ эди. Шунинг учун уларнинг ҳудудидан бир бўлагини олиб, Шимўн қабиласига улуш қилиб берди.

10Қуръа бўйича учинчи бўлиб Забулун қабиласи улуш олди. Уларга теккан ҳудуднинг чегараси Сорид шаҳридан бошланиб,

11ғарб томонга боради ва Марало шаҳридан ўтади. Кейин Даббешет шаҳрининг ёнидан ўтиб, Ёхнаём шаҳрининг шарқидаги сойликкача етади.

12Сорид шаҳрининг шарқ томонидан чегара Хислўт–Товур шаҳрининг чегарасигача чўзилади. Кейин Доварат шаҳригача бориб, Ёфия шаҳригача давом этади.

13Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади [4].

14Ҳудуднинг шимолий чегараси Ханнатон шаҳридан ўтиб, Йифтох–Эл сойлигида тугайди.

15Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар бор эди. Ўша шаҳарларнинг баъзилари Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм [5] шаҳарлари эди.

16Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларнинг ҳаммасини Забулун қабиласи улуш қилиб олди.

17Қуръа бўйича тўртинчи бўлиб Иссахор қабиласи улуш олди.

18Бу қабилага улуш қилиб берилган ерларда қуйидаги шаҳарлар бор эди: Йизрил, Хасуллўт, Шунам,

19Хафорайим, Шиён, Анахарат,

20Раббит, Хишион, Аваз,

21Ремот, Эн–Ханним, Эн–Хаддах, Байт–Пазез.

22Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур [6], Шахазимо ва Байт–Шамаш [7] шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.

23Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларни Иссахор қабиласи улуш қилиб олди.

24Қуръа бўйича бешинчи бўлиб Ошер қабиласи улуш олди.

25Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди: Халкат, Халий, Бэтэн, Ахшоф,

26Аламмалек, Эмод ва Мишол. Ҳудуднинг жанубий чегараси Ўрта ер денгизидан бошланиб, Кармил қирларининг этакларидаги Шихор–Либнат сойлиги бўйлаб чўзилади.

27У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул,

28Абдўн [8], Рехоб, Хаммон, Канах шаҳарларидан ўтиб, Буюк Сидон шаҳригача етади.

29Бу ердан ғарбга бурилиб, мана шу шимолий чегара Рамага [9] боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб кетади ва Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб [10],

30Уммо [11], Офоқ ва Рехоб. Ҳаммаси бўлиб йигирма иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.

31Мана шу ерларнинг ҳаммасини Ошер қабиласи улуш қилиб олди.

32Қуръа бўйича олтинчи бўлиб Нафтали қабиласи улуш олди.

33Нафтали қабиласи ҳудудининг жанубий чегараси Халеф шаҳридан Зананим шаҳри ёнидаги эман дарахти ёнигача боради. У ердан чегара Адамий–Нахаб, Ёбнаил [12] ва Лахум шаҳарларигача давом этиб, Иордан дарёсида тугайди.

34Ҳудуднинг ғарбий чегараси Ознўт–Товур шаҳридан ўтиб, Ҳуққоқ шаҳригача боради. Нафтали қабиласининг ҳудуди жануб томонда Забулун қабиласининг ҳудуди билан чегарадош, ғарб томонда Ошер қабиласининг ҳудуди билан чегарадош. Шарқий чегараси эса Иордан дарёсидир [13].

35Нафтали қабиласининг ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарлар қуйидагилардир: Зиддим, Зер, Хаммат, Рахат, Кенерет,

36Адама, Рама [14], Хазор,

37Кедеш, Эдрей [15], Эн–Хазор,

38Ирўн, Мигдал–Эл, Хорем, Байт–Онот ва Байт–Шамаш [16]. Ҳаммаси бўлиб ўн тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.

39Нафтали қабиласи мана шу ерларни улуш қилиб олди.

40Қуръа бўйича еттинчи бўлиб Дан қабиласи улуш олди.

41Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарлардан иборат эди: Зорох, Эштойўл, Ир–Шамаш,

42Шалаббин, Ойжавлон, Йитла,

43Элўн, Тимнах, Эхрон,

44Элтаха, Гибитон, Баалат

45Ёҳуд, Бани–Барақ, Гат–Риммон,

46Межаркон, Раххўн ва Яффанинг қаршисидаги жойлар.

47[47-48] Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш [17] шаҳрига ҳужум қилди [18]. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан, деб атадилар.

49Барча ерлар Исроил қабилаларига бўлиб берилгандан кейин, Исроил халқи Ёшуага ҳам улуш берди.

50Эгамиз Исроил халқига, Ёшуа хоҳлаган шаҳарни унга беринглар, деб амр қилган эди. Ёшуа Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серах шаҳрини сўради. Исроил халқи ўша шаҳарни Ёшуага берди. Ёшуа у шаҳарни қайтадан қуриб, ўша ерда жойлашди.

51Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар [19], Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Шилўдаги [20]Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб [21] шундай қилдилар. Шундай қилиб, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>