Ёшуа 21:1-45 UZV2013 - Bible AI

1Леви қабиласи уруғларининг бошлиқлари келиб, руҳоний Элазар [1], Нун ўғли Ёшуа ва бошқа Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди.

2Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида [2] эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бергин, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди [3].”

3Шунда Эгамизнинг амри бўйича Исроил халқи ўзларининг ерларидан Леви қабиласига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.

4Қуръа [4] биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот [5] уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун [6] наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларидан ўн учта шаҳар берилди.

5Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига [7] тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилаларининг ҳудудидан ўнта шаҳар берилди.

6Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига [8] тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар берилди.

7Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди.

8Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Исроил халқи қуръа ташлаб мана шу шаҳарлар ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди.

9[9-10] Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди.

11Уларга Яҳудо қирларидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлари берилди. Хеврон ҳозирги пайтда Хират–Арба, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг [9] аждоди эди.

12Аммо ўша шаҳарнинг ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди [10].

13Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Либна,

14Ятир, Эштамўва,

15Хўлун, Давир,

16Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар.

17Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Ғибо,

18Онотўт, Элмўн.

19Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.

20Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди:

21Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер,

22Хивзайим, Байт–Хўрон.

23Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон,

24Ойжавлон, Гат–Риммон.

25Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига [11] берилган ҳудуддан қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлари руҳонийларга берилди: Танах, Гат–Риммон.

26Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.

27Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига [12] берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон, Бештара.

28Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат,

29Ярмут, Эн–Ханним.

30Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн,

31Халкат, Рехоб.

32Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш.

33Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.

34Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах,

35Димна, Наҳалил.

36Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз [13],

37Кадамўт, Мифат.

38Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим,

39Хашбон, Язир.

40Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.

41Исроил халқининг ерларидан Леви қабиласига ҳаммаси бўлиб қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.

42Мана шу шаҳарларнинг ҳар бирининг атрофида яйловлар бор эди.

43Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди.

44Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди.

45Эгамиз Исроил халқига берган яхши ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>