1
2Шаҳар атрофини барча жангчилар билан бир марта айлангин. Олти кун шундай қиласан.
3Еттита
4Ўша куни бурғуларнинг узоқ чалинганини эшитиши биланоқ, ҳамма бор овози билан бақирсин. Шунда шаҳарнинг деворлари қулайди, ҳамма шаҳарга ҳужум қилиб, тўғри кириб бораверади.”
5Ёшуа руҳонийларни чақириб, уларга шундай деди: “Аҳд сандиғини кўтаринглар, еттитангиз эса биттадан бурғу олиб,
6Одамларга эса: “Бориб, шаҳарни айланинглар, қуролланган жангчиларнинг ҳаммаси Эгамизнинг сандиғи олдида борсин”, — деди.
7Ёшуа халққа буюргандай, Эгамиз олдида еттита руҳоний бурғуларни чалиб боришар, Эгамизнинг аҳд сандиғи эса уларнинг орқасидан борарди.
8Қуролланган кишилар бурғу чалаётган руҳонийлар олдидан боришди,
9Ёшуа халққа шундай деган эди: “Мен айтмагунимча, сизлар бақирманг, овозингизни чиқарманг. Мен сизларга, бақиринглар, деб айтган кундагина бақирасизлар.”
10Эгамизнинг сандиғи шаҳарни бир марта айланиб келди. Улар қароргоҳга қайтиб келиб, тунни ўша ерда ўтказишди.
11Ёшуа эртасига саҳарда турди, руҳонийлар яна Эгамизнинг сандиғини кўтаришди.
12Еттита бурғуни кўтарган етти руҳоний Эгамиз сандиғининг олдида боришди. Улар бурғуларни тўхтамай чалишарди. Қуролланган кишилар эса уларнинг олдида боришарди. Эгамизнинг сандиғи орқасида эса қоровуллар бўлинмаси борарди, бурғулар тўхтамай чалинаётган эди.
13Иккинчи куни ҳам улар шаҳар атрофини бир марта айланиб, қароргоҳга қайтиб келишди. Улар олти кун шундай қилдилар.
14Еттинчи куни эрта тонгда туриб, олдингидай шаҳарнинг атрофини айландилар, фақат ўша куни етти марта айланишди.
15Еттинчи марта айланаётганда, руҳонийлар бурғуни чалар экан, Ёшуа одамларга шундай деди: “Бақиринглар, чунки Эгамиз шаҳарни бизга берган.
16Шаҳар аҳолисию унинг ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин
17Сизлар эса Эгамизга бағишланган нарсаларнинг ҳеч бирига яқинлашманг, яна ўша нарсаларни олиб, ўзингиз ҳам ҳалок бўлманг.
18Лекин барча олтин, кумуш, ҳамма бронза ва темирдан ясалган идишлар Эгамизга бағишланган. Улар Эгамизнинг хазинасига келтирилсин.”
19Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди.
20Улар шаҳардаги ҳаммани, эркагу аёлларни, ёшу қариларни, мол–қўй, эшакларни — бутун жонзотни қириб ташладилар.
21Ёшуа ўша ерни текшириб келган икки кишига айтди: “Фоҳишанинг уйига боринглар. Ичган онтингизга амал қилиб, у билан уйидагиларнинг ҳаммасини олиб чиқинг.”
22Айғоқчи бўлган кишилар бориб, Раҳобани, унинг ота–онасини, ака–укаларини, ҳамма қариндошларини шаҳардан олиб чиқиб, уларни Исроил қароргоҳининг ёнига, хавфсиз жойга келтирдилар
23Исроил жангчилари шаҳарни унинг ичидаги бор нарсаси билан ёндириб ташладилар. Фақат олтин, кумуш, бронза ва темирдан ясалган идишларни Эгамиз уйининг
24Фоҳиша Раҳоба ва унинг ҳамма қариндошларини Ёшуа сақлаб қолди, чунки Ёшуа Ерихони текшириб келиш учун юборган айғоқчиларни у яширган эди. Унинг хонадони ўшандан бери Исроилда яшайди
25Кейин Ёшуа қасам ичиб, қуйидагиларни айтди:
26Эгамиз Ёшуа билан бирга эди. Ёшуанинг шуҳрати бутун юртга тарқалди.