1Аммо
2Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини
3Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки — уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, — дедилар.
4Шундай қилиб, уч мингтача одам у ерга чиқди, лекин улар Ай аҳолисининг олдига тушиб қочдилар.
5Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача
6Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди.
7Ёшуа шундай деди: “Эй,
8Эй,
9Энди
10Эгамиз Ёшуага деди: “Ўрнингдан тур! Нима учун мук тушиб ётибсан?
11Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган аҳдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига, алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйдилар.
12Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмайди. Чунки уларнинг ўзи ҳам йўқ қилинадиган, Менга бағишланган нарсадай бўлиб қолган. Энди улар душманларига мағлуб бўлиб қочиб юрадилар. Орангиздаги бағишланган нарсаларни йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман.
13Энди Исроил халқини покла. Уларга шундай дегин:
14Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма–бир келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди
15Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг Ўзи кўрсатади. Ўша одам бор нарсаси билан оловда ёндирилади, чунки у Эгамиз билан қилинган аҳдни бузиб, Исроилда ақл бовар қилмайдиган иш қилди.”
16Шундай қилиб, эртаси куни тонгда, Ёшуанинг буйруғига кўра, Исроил қабилалари бирма–бир Худонинг ҳузурига келишди. Эгамиз Яҳудо қабиласини танлади.
17Энди Яҳудо қабиласининг уруғлари бирма–бир келди, шунда Зерах уруғи танланди. Зерах уруғининг оилалари бирма–бир келганда Зимри оиласи танланди.
18Зимри оила аъзолари бирма–бир келишди, Карми ўғли Охун танланди. У Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси эди.
19Ёшуа Охунга шундай деди: “Ўғлим, ҳақиқат айтаман, деб Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг номи билан қасам ич, гуноҳингни тан олгин. Нима қилганингни яширмай менга айтиб бер.”
20Охун Ёшуага шундай жавоб берди: “Ҳа, тўғри. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қарши гуноҳ қилган менман.
21Ўша куни ўлжа орасида Шинардан
22Ёшуа бир нечта одамни юборди. Улар чодирга югуриб бориб қарашса, у нарсалар ростдан ҳам ўша ерда яширилган экан. Уларнинг энг тагида кумуш бор эди.
23Улар нарсаларни чодирдан олиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига олиб келишди. Улар нарсаларни Эгамиз олдига ёйиб қўйишди.
24Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди.
25Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди, бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди.
26Кейин уларнинг устига катта бир тош уюми тўпладилар, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор