Ёшуа 9:1-27 UZV2013 - Bible AI

1Иордан дарёсининг ғарб томонида турадиган барча шоҳлар Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитишган эди. Улар қирларда, қирларнинг этакларида, бутун Ўрта ер денгизи қирғоғи бўйлаб то шимолдаги Лубнонгача бўлган жойда яшайдиган Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг шоҳлари эдилар.

2Ўша шоҳлар ўз қўшинларини бир қилиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига қарши жанг қилишга тўпландилар.

3Аммо Гивон [1] аҳолиси Ёшуанинг Ерихо ва Ай шаҳарларига қилган ишлари ҳақида эшитиб,

4айёрлик билан иш тутди. Улардан бир нечтаси йўлга тайёргарлик кўриб [2], ўз эшакларига эски хуржунлар ва эски, йиртилиб ямалган мешларни юкладилар.

5Оёқларига эски, ямалган оёқ кийимлар, устиларига эса жулдур кийимлар кийишди. Улар олган нонларнинг суви қочиб, моғор босган эди.

6Улар Гилгалдаги қароргоҳга [3] бориб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига:

6— Биз жуда ҳам олис бир юртдан келдик, биз билан сулҳ тузинглар, — дейишди.

7Аммо Исроил халқи бу Хив халқидан бўлганларга [4] шундай деди:

7— Балки сизлар бизга яқин жойда яшарсизлар, биз қандай қилиб сизлар билан сулҳ тузамиз? [5]

8— Шунда улар Ёшуага: — Сизлар кимсизлар? Қаердан келдингиз? — деб сўради.

8— Биз сизларнинг қулларингизмиз, — дейишди. Ёшуа эса улардан:

9Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди:

9— Биз сизнинг қулларингизмиз, Эгангиз Худони деб жуда ҳам узоқ бир юртдан келдик. Биз сизнинг Худойингиз ҳақида эшитдик. У Мисрда нима қилганини,

10Иорданнинг шарқидаги Амор халқларининг икки шоҳига — Хашбон шоҳи Сихўн ва Аштарўтда яшаган Башан шоҳи Ўгга нималар қилганингизни эшитдик [6].

11Шунинг учун оқсоқолларимиз ва юртимиз аҳолиси бизни сизларнинг олдингизга юбориб: “Узоқ сафарга тайёрланинглар. Исроил халқи олдига етиб боргач, бизнинг халқимиз уларга қул эканлигини айтиб, улар билан сулҳ тузиб келинглар”, деб тайинлашди.

12Мана, нонимизга қаранг, йўлга чиққанимизда иссиққина эди, энди эса суви қочиб, моғор босиб қолган.

13Мана бу шароб мешлари уларни тўлдирганимизда янги эди, энди эса қаранг, ёрилиб кетган, уст–бошимиз ва оёқ кийимларимиз ҳам йўл узоқлигидан эскириб кетди.

14Исроил оқсоқоллари уларнинг озиқ–овқатларини текшириб кўрдилар, Эгамиздан эса йўл–йўриқ сўрамадилар.

15Ёшуа улар билан тинчлик сулҳини тузди. Жамоа оқсоқоллари уларни ўлдирмасликка қасам ичиб, мана шу сулҳни маъқулладилар.

16Сулҳ тузилиб, уч кун ўтгандан кейин Исроил халқи Гивонликлар ўзларига яқин жойда яшашларини эшитиб қолишди.

17Исроил халқи йўлга чиқиб уларнинг шаҳарларига уч кунда етиб боришди. Гивон, Хафира, Берўт ва Хират–Ёрим [7] уларнинг шаҳарлари эди.

18Аммо Исроил халқи уларга ҳужум қилмади, чунки жамоа оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб, уларга ваъда беришган эди. Шунда бутун жамоа минғиллаб, оқсоқолларга нолиди.

19Оқсоқоллар жамоага шундай дедилар:

19— Биз уларга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб ваъда берганмиз, энди биз уларга тегмаслигимиз керак.

20[20-21] Майли, яшайверишсин, ичган қасамимизни бузиб, бошимизга Эгамизнинг ғазабини келтирмайлик. Аммо Гивонликлар бутун жамоа учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи бўлиб қолсин.

20Шундай қилиб, оқсоқоллар Гивонликларга нисбатан ўз ваъдасида қолдилар.

22Ёшуа Гивонликларни чақириб сўради: — Бизга яқин жойда яшаркансиз. Нимага, сизлардан узоқ жойда яшаймиз, деб бизни алдадингиз?

23Шунинг учун энди сизлар лаънатисизлар, сизлар энди абадий менинг Худойим уйи [8] учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи қул бўлиб қоласизлар.

24Улар Ёшуага жавоб бердилар: — Биз аниқ эшитдик, Эгангиз Худо Ўзининг қули Мусога бутун юртни сизларга бериб, унинг бутун аҳолисини қириб ташлашни буюрибди. Ўз жонимизни ўйлаб, сизлардан қўрққанимиздан шу ишни қилдик.

25Энди биз сизнинг қўлингиздамиз, нима тўғри ва нима яхши, деб ўйласангиз, бизни шундай қилинг.

26Исроил халқи Гивонликларни ўлдиришига Ёшуа йўл қўймади.

27Аммо ўша куни Ёшуа уларни, Эгамизнинг қурбонгоҳи қаерда қурилишидан қатъий назар, ана шу қурбонгоҳ ва Исроил жамоаси учун ўтин ёрувчи ва сув ташувчи қилиб қўйди. Ҳатто бугунгача [9] уларнинг вазифаси шудир.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>