1Мен, Худонинг ва
2Эй
3Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён.
4Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.
5Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саховат билан, беминнат беради.
6Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади.
7Бундай одам Эгамиздан бирор нарса
8У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.
9Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин.
10Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади.
11Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади.
12Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган.
13Васвасага тушганингизда Худони айбламанг! Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди.
14Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади.
15Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга олиб боради.
16Эй азиз биродарларим, алданманглар!
17Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни
18Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди.
19Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин.
20Чунки инсоний ғазабингиз Худога манзур бўлган
21Шундай экан, ҳар қандай жирканч ва ёмон ишларни бас қилинглар! Худонинг қалбингизга эккан каломини камтарлик билан қабул қилинглар. Ахир, бу калом жонингизни қутқаришга қодир.
22Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўз–ўзингизни алдаманглар.
23Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди.
24У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди.
25Сизлар эса озодлик берувчи Худонинг мукаммал
26Агар сиз ўзингизни диндор ҳисоблаб, тилингизни тиймасангиз, ўз–ўзингизни алдаган бўласиз ва сизнинг бундай дин–диёнатингиз бефойдадир.
27Отамиз Худонинг назарида пок ва беғубор дин–диёнатга эга бўлган инсон етим–есиру беваларни қайғули кунларида йўқлаб боради, у бу