1Эй
2Сизларнинг йиғилишингизга олтин узук таққан, башанг кийинган бир бой билан уст–боши жулдур бир гадой кирди деб фараз қилайлик.
3Агар сизлар башанг кийинганга қараб: “Марҳамат қилиб тўрга чиқинг”, — гадойга эса: “Сен остонада тур” ёки “Шу ерда, пойгакда ўтир”, — десангиз,
4сизлар бир одамни бошқасидан устун қўйган бўлмайсизларми?! Бу билан сизлар ёмон ниятли қозиларга ўхшаб қоласизлар–ку!
5Эй азиз биродарларим, қулоқ солинглар: Худо бу дунёдаги камбағалларни имонда бой қилиш учун танлади! У Ўзини севганларга ваъда қилгандай, уларга Ўз Шоҳлигини мерос қилиб берди.
6Аммо сизлар–чи, камбағални беобрў қилиб ташладингиз! Сизларга жабр–зулм қилган бойлар эмасми?! Сизларни маҳкамаларга судраб олиб борган улар эмасми?!
7Сизлар Раббимиз
8Агар сизлар
9Бироқ юз–хотирчилик қилаётган бўлсангиз, гуноҳ қиляпсиз ва қонунбузар сифатида ҳукм қилинасиз.
10Кимки қонуннинг ҳаммасига риоя қилса–ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутун қонунни бузган ҳисобланади.
11Чунки “Зино қилманг” деган Худо “Қотиллик қилманг” деб ҳам айтган. Агар сиз зино қилмасангиз–у, аммо одам ўлдирсангиз, қонунни бузган бўласиз.
12Шунинг учун ҳар бир гапингиз ва ишингиз озодлик берувчи Худонинг қонунига мувофиқ бўлсин. Зеро, Худо ҳар бир одамни ўша қонун бўйича ҳукм қилади.
13У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм пайтида Худодан шафқат топади.
14Эй биродарларим, агар бирор киши имоним бор, деса–ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни қутқарармиди?!
15Фараз қилинг, имонли биродарингиз оч–яланғоч бўлса–ю,
16сиз унга: “Яхши бор! Исиниб, қорнингни тўйдириб юр”, — десангиз–у, эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда?!
17Шунга ўхшаб қуруқ имоннинг ўзи амалсиз ўликдир.
18Кимдир:
19У одам:
20Эй аҳмоқ, амалсиз имонинг фойдасиз эканлигини наҳотки тушунмасанг?!
21Отамиз Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни
22Ана, кўрдингми?! Иброҳимнинг бу ишига имон асос бўлди. Унинг қилган иши имонининг чинлигини кўрсатди.
23Шу тариқа
24Эй биродарларим, кўрдингизми, инсон қуруқ имони учун эмас, балки қилган ишлари учун солиҳ деб тан олинади.
25Фоҳиша Раҳоба ҳам бунинг яна бир мисолидир. Нима учун Худо уни солиҳ деб тан олди? Раҳоба
26Хуллас, амалсиз имон жонсиз танадай ўликдир.