1Менга қаранглар, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун ҳўнграб йиғланглар!
2Бойлигингиз чириб кетган, кийимингизни куя еган.
3Олтину кумушларингизни занг босган. Бу занг сизга қарши гувоҳ бўлади, у туфайли танангиз Худонинг қаҳри оловида ёнади. Охир замон келиб қолди, сизлар эса бойлик тўплаш билан оворасизлар.
4Сизлар экинларингизни ўрган ўроқчиларни алдаб, иш ҳақини бермадингизлар. Ана, ўша пуллар сизлардан норози бўлиб, нола қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод–фиғони Сарвари
5
7Эй
8Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар, чунки Раббимизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди.
9Биродарларим, маҳкум бўлмаслигингиз учун бир–бирингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз Исо остонада турибди!
10Эй биродарларим, пайғамбарлардан ўрнак олинглар! Улар Эгамизнинг номидан гапириб, азоб–уқубатларга дош берганлар.
11Дарҳақиқат, сабр қилган бундай одамларни биз бахтли деб ҳисоблаймиз.
12Эй биродарларим, энг аввало, қасамхўр бўлманглар! Лафзи йўқ инсон каби, бўлар–бўлмасга
13Орангизда азоб–уқубат чекаётган биронта одам борми? Агар бўлса, ибодат қилсин. Хурсанд бўлгани борми? Худога ҳамду санолар куйласин.
14Орангизда касал бўлган борми?
15Имон билан қилинган ибодат беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи унга шифо беради. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради.
16Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар.
17
18Сўнг у ёмғир ёғсин, деб ибодат қилди, осмондан ёмғир ёғиб, ер ҳосил берди.
19Эй биродарларим, агар орангиздаги бирорта киши ҳақ йўлдан озган бўлса, уни тўғри йўлга солинг.
20Эсингизда бўлсин, гуноҳкорни ноҳақ йўлдан қайтарган одам ўша гуноҳкорнинг