5Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз, Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз.
6Қадаҳлаб шароб ичасиз, Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз. Халқингиз — Юсуф наслининг кулфати учун эса қайғурмайсиз!
7Шундай экан, сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз, Ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингиз тугайди.
8Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.”
9Агар бир уйда ўнта одам қолган бўлса, уларнинг ҳаммаси ўлади.
10Уларнинг яқин қариндоши ва гўрков марҳумларни дафн қилмоқчи бўлиб келишади. Яқин қариндоши жасадларни олиб чиққанда гўрковдан: “Яна жасадлар борми?” деб сўрайди. Гўрков: “Йўқ”, деб жавоб беради. Кейин эса: “Жим! Эгамизнинг номини тилга олмайлик!” деб айтади.
11Ана, Эгамиз амр бермоқда: Кошоналар бузиб ташланади, Кулбалар яксон бўлади.
12Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку! Денгизни ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку! Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз, Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз.
13Сизлар: “Лўдавор шаҳрини қўлга киритдик”, деб Mақтаниб юрибсизлар. “Карнайм шаҳрини ўз кучимиз билан енгдик”, деб айтяпсизлар.
14Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, қаранглар! Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим. Улар Лево–Хоматдан то Араба текислигигача сизларни эзадилар.”