1Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: Деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, кечки экинлар униб чиқишни бошлабди. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни пайдо қилди.
2Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим: Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
2“Эй Эгам Раббий, ўтинаман, гуноҳимиздан ўт!
3Эгамиз шахтидан қайтди: “Бундай қилмайман”, деб айтди.
4Эгамиз менга яна бир ваҳий кўрсатди: Эгамиз Раббий халқини олов билан жазоламоқчи бўлибди. Олов буюк денгизни ямлабди, кейин юртни ёндира бошлабди.
5Шунда мен ёлвордим: Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
5“Эй Эгам Раббий, ўтинаман, бас қил!
6Эгамиз шахтидан қайтди. “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб айтди Эгамиз Раббий.
7Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. Унинг қўлида бир шоқул бор эди.
8Эгамиз мендан: — Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди: “Қара, Мен мана шу шоқул ёрдамида Халқим Исроилни текшираман. Энди уларга шафқат қилмайман.
8— Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради.
9Исҳоқнинг саждагоҳлари вайрон бўлади, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади, Мен шоҳ Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан.”
10Байтилдаги руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди: — Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бундай сўзларини халқимиз кўтара олмайди.
11Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
12Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди: — Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт.
13Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир.
14Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди: — Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен подани боқиб юрадиган оддий бир чўпонман, шикамора–анжир дарахтларини парвариш қиламан.
15Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди.
16Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан.
17Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”