1Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан.
2Эгамиз мендан: — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман.
2— Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради.
3Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ҳамма жойда жасадлар ётади. Жим бўлинглар!”
5Сизлар шундай айтасизлар: “Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю, Донни сотсак. Шаббат куни тезроқ ўтса–ю, Буғдойни бозорга олиб чиқсак. Шунда биз оғирлигини камайтириб, Нархини оширамиз, Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.
6Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз. Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз, Камбағални кумушга харид қиламиз.”
7Исроилнинг Ғурури бўлмиш Эгамиз онт ичиб деди: “Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман, Уларни албатта жазолайман.
8Шу сабабдан ер титрайди! Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади! Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади, Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади.”
9Эгамиз Раббий демоқда: “Эй Исроил халқи, Ўша куни шундай қиламанки, Қуёш туш пайтида ботади, Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.
10Байрамларингиз мотамга айланади, Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади. Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни олдирасиз. Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз. Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”
11Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.
12Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб, Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади, Шимолдан шарққа йўл олишади. У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю, Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.
13Ўша куни гўзал қизлару бақувват йигитлар Ташналикдан ҳушидан кетадилар.
14Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси номи билан Қасам ичиб юрибдилар, ‘Эй Дан юрти, худойинг шоҳид’, деб айтиб юрибдилар, ‘Бэршэвага олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи’, деб юрибдилар. Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”