11Қатор–қатор зайтун дарахтлари орасида Зайтунларни эзиб мой чиқарадилар. Узум эзиб шароб қиладилар, Аммо чанқоқлари босилмайди.
12Шаҳарда жон бераётганларнинг нолалари эшитилади, Жароҳатланганлар мадад сўраб фарёд қилади. Шунда ҳам Худо ҳеч кимни бу ҳақсизлик учун жавобгар тутмайди.
13Нурга қарши бош кўтарганлар бор. Улар нур йўлидан юрмайдилар, Нур йўли олиб борадиган жойларга бормайдилар.
14Қотил эрта тонгда туради, Камбағалу бечорани ўлдиради, Кечаси эса ўғирлик қилади.
15Зинокор кеч бўлишини кутади, “Ўшанда мени ҳеч ким кўрмайди”, деб ўйлайди. Ниқоб билан юзини беркитади.
16Ўғрилар кечаси уйларни талаб, Кундуз куни яширинади. Улар нур нималигини билмайди.
17Барча ўғриларнинг тонги зулматдир. Ҳа, зулмат даҳшатлари уларнинг дўстидир.
18Аммо ўша фосиқлар дарё сувлари устидаги кўпикдай ўткинчидир. Уларнинг ерлари лаънатланган, Уларнинг узумзорларига ҳеч ким қадам босмайди.
19Иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик қорни эритиб йўқ қилгандай, Ўликлар диёри ҳам гуноҳкорни ўз оғушига олади.
20Қуртлар эса уни маза қилиб ейишади. Гуноҳкорни ҳатто ўз онаси унутади, Ҳеч ким уни эсга олмайди. Фосиқлар дарахтлардай синдириб ташланади.