Аюб 26:1-14 UZV2013 - Bible AI

1Аюб шундай деб жавоб берди:

2“Ожизга берган ёрдаминг шуми? Кучсизга шундай мадад керакми?!

3Ақлсизга жа ўргатиб қўйдинг–а! Берган маслаҳатларинг бирам маънолики!

4Ким ўргатди ўзи сенга бу доно гапларни?! Сен орқали кимнинг руҳи гапирган ўзи?!

5Сувлар остидаги ўликлар диёрида Марҳумларнинг руҳи қалтирайди.

6Худонинг олдида ўликлар диёри очиқдир, Ҳалокат диёрининг ҳам ёпинчиғи йўқ.

7Худо бўшлиқ устига самони ёйди, Ерни эса бўшлиққа осиб қўйди.

8Худо булутларни ёмғир сувига тўлдиради, Булутлар эса сувнинг оғирлигидан йиртилиб кетмайди.

9Худо тўлин ойнинг юзини яшириб, Булутлар билан ўраб қўяди.

10Худо уфқни бепоён уммон узра ёйиб, Ёруғлик ва қоронғилик орасига чегара қўйди.

11Худо самонинг устунларига дўқ қилса, Улар қўрқувдан қалтираб тебранади.

12Худо Ўз қудрати билан денгизни мағлуб қилди, Ўз заковати билан махлуқ Раҳобни ҳалок қилди.

13Ўз нафаси билан булутларни ҳайдаб, Мовий осмонни очди. Унинг қудрати қочаётган илонни эзиб ташлади.

14Булар Худо қилган ишларнинг кичик бир парчасидир, Худди пичирлаб айтилган гапга ўхшайди! Шундай экан, агар Унинг қудрати Момоқалдироқдай гумбурласа, ким тушуна олади?

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>