1Шунда Аюб
2“Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан.
3“Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?” — деб сўрадинг.
4Сен: “Қани қулоқ сол, Мен гапираман.
5Сен ҳақингда бировлардан эшитгандим,
6Шунинг учун энди айтганларимни қайтиб оламан,
7Аюбга гапириб бўлганидан кейин,
8Энди еттита буқа ва еттита қўчқор олиб, Аюбнинг ёнига боринглар. Ўша ерда ўз гуноҳларингиз учун Менга
9Шундай қилиб, темонлик Элифаз, шувахлик Билдад ва намахлик Зўфар бориб, Эгамизнинг айтганларини қилдилар. Эгамиз Аюбнинг ибодатларини қабул қилди.
10Аюб ўз дўстлари учун ибодат қилганидан кейин, Эгамиз унинг бойлигини қайта тиклади. Унга олдингидан икки баравар кўп барака берди.
11Шунда Аюбнинг ҳамма ака–укалари, опа–сингиллари, эски танишларининг барчаси келишди. Унинг уйида зиёфат қилишди. Эгамиз томонидан юборилган кулфатлар учун Аюбга ҳамдардлик билдириб, унга тасалли беришди. Уларнинг ҳар бири Аюбга бир бўлак кумуш ва тилла узук ҳадя қилди.
12Аюбнинг қолган умри давомида Эгамиз унга олдингидан ҳам кўпроқ барака берди: бу даврда Аюбнинг ўн тўрт мингта қўйлари, олти мингта туяси, минг жуфт ҳўкизи ва мингта эшаги бор эди.
13Эгамиз Аюбга етти ўғил ва уч қиз ҳам берди.
14Аюб биринчи қизига Ямима, иккинчисига Казиё, учинчисига эса Харанхаппух, деб от қўйди.
15Бутун юртда Аюбнинг қизларидай гўзал қизлар йўқ эди. Аюб қизларига ҳам ака–укалари қатори мерос берди.
16Шундан кейин Аюб яна бир юз қирқ йил яшади. Фарзандлар кўрди, набиралару уларнинг фарзандларини ҳам кўрди, ҳаммаси бўлиб тўрт насл кўрди.
17Шундай қилиб, Аюб ёшини яшаб, ошини ошаб, узоқ умр кўриб, оламдан ўтди.