1Аждаҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди.
2Мен кўрган бу маҳлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждаҳо бу маҳлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди.
3Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди. Одамлар аждаҳога сажда қилишди, чунки аждаҳо маҳлуққа ўз ҳокимиятини берди.
4Улар маҳлуққа ҳам сажда қилиб шундай деб айтишарди: “Ким ҳам бу маҳлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!”
5Маҳлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар сочадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди.
6Маҳлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва
7Унга Худонинг
8Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси маҳлуққа сажда қилишади.
9Кимнинг қулоғи бўлса эшитсин!
10Ҳамма пешанасидагини кўради:
11Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир маҳлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждаҳодай гапирарди.
12У биринчи маҳлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи маҳлуққа сажда қилсин, деб уларни мажбурларди.
13Бу иккинчи маҳлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди.
14Биринчи маҳлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган маҳлуқнинг тасвирини ясанглар”, деб буюрди.
15Унга маҳлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Маҳлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди.
16У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди.
17Кимда маҳлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада маҳлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди.
18Бунда ҳикмат бор. Ақли етган одам маҳлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир. Унинг сони 666.