Ваҳий 15:1-8 UZV2013 - Bible AI

1Мен осмонда буюк ва ҳайратга соладиган бошқа бир аломатни кўрдим. Осмонда еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди. Бу балолар сўнгги балолар бўлиб, Худо ғазабини якунлар эди.

2Мен гўё олов аралаш шишадан ясалган бир денгизни кўрдим. Унинг ёнида одамлар турган эди. Улар маҳлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон устидан ғалаба қозонган эдилар. Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди.

3Улар Худо қули Мусонинг қўшиғини ва Қўзининг қўшиғини куйлаб, шундай дердилар:
Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.

3“Ё Қодир Худо — Эгамиз,

4Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан. Жамики халқлар ҳузурингга келадилар, Улар Сенга сажда қиладилар. Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди.”

5Шундан сўнг мен самовий Mаъбаднинг энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим.

6Маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди. Уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксларига олтин тасмалар боғланган эди.

7Тўртта мавжудотдан бири бу етти фариштага еттита олтин косани берди. Бу косалар то абад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлган эди.

8Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунга қадар, ҳеч ким Mаъбадга кира олмади.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>