Ваҳий 16:1-21 UZV2013 - Bible AI

1Бундан кейин мен Mаъбаддан келаётган баланд бир овозни эшитдим. Ўша овоз еттита фариштага шундай деди: “Боринглар, Худонинг ғазабига тўлиб–тошган етти косадаги балоларни ерга тўкинглар.”

2Биринчи фаришта бориб, косасидагини ерга тўкди. Маҳлуқнинг тамғаси босилган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларда оғир, жирканч яралар пайдо бўлди.

3Иккинчи фаришта косасидагини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди. Денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди.

4Учинчи фаришта косасидагини дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди.

5Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим:
Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир.

5“Эй Муқаддас Худо,

6Азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларга Сен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир.”

7Қурбонгоҳдан бир овоз эшитилди, у шундай деди:
Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.”

7“Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз!

8Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди.

9Жазирама иссиқ инсонларни куйдирганда, улар бу офатлар устидан ҳокимиятга эга бўлган Худони лаънатладилар. Улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар.

10Бешинчи фаришта косасидагини маҳлуқ тахтига тўкди, маҳлуқнинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди. Одамлар чеккан азобидан тилларини тишлардилар.

11Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар.

12Олтинчи фаришта косасидагини буюк Фурот дарёси устига тўкди. Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди.

13Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар.

14Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата оларди. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар.

15Масиҳнинг шундай гапларини ёдингизда тутинг: “Мана, Мен ўғри каби ногаҳон келаман! Ҳушёр турган киши бахтлидир, Яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, Кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир!”

16Учта ёвуз руҳ шоҳларни ибронийчада Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар.

17Еттинчи фаришта косасидагини ҳавога тўкди. Маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди!” — деган баланд бир овоз келди.

18Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.

19Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги ғазаби шаробидан берди.

20Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди.

21Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги 45 кило чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди.