1Бундан кейин мен осмондан тушиб келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди.
2У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.
2“Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди!
3Ер юзи шоҳлари у билан зино қилганди, Ер юзи савдогарлари Унинг чексиз шаҳвати туфайли бойлик орттирганди.”
4Шу пайт мен осмондан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам балоларига дучор бўлманг!
4“Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг!
5Зеро, унинг гуноҳлари уюлиб кўкка етди, Худо унинг жиноятларини ёдга олди.
6Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
7Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: Mен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.”
8Шу боис унинг бошига балолар келади, У бир куннинг ичида ўлат, қайғу, қаҳатчиликка дучор бўлади. Уни оловда ёндиришади. Ахир, уни ҳукм қилувчи Эгамиз Худо қудратлидир!
9Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар.
10Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, узоқдан туриб, дейдилар: Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!”
10“Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой!
11Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиғлаб мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди.
12Олтин, кумуш, жавоҳирлару марваридларни, майин зиғир матоси, шойи, сафсару қирмизи газламаларни, турли хил хушбўй ёғочларни, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмларни, энг қимматбаҳо ёғочдан, бронзадан, темирдан ва мармардан ясалган буюмларни,
13долчин, зираворлар, хушбўй тутатқилар ва миррани, шароб, зайтун мойини, олий навли ун ва буғдойни, мол–қўйларни, отлару араваларни, одамларнинг жонини, танасини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди.
14Савдогарлар шундай деб айтишади: “Эй Бобил, сен орзу қилган неъматларинг йўқ бўлди. Ҳашамату савлатинг ном–нишонсиз ғойиб бўлди.”
16“Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Сен майин зиғир матосидан кийим кияр эдинг, Сафсару қирмизи либослар ила ясанардинг. Олтин, жавоҳирлару марваридлар ила безанардинг.
17Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар.
18Шаҳардаги ёнғиндан чиқаётган тутунни кўриб, шундай фарёд қиладилар: “Бу буюк шаҳарга тенг келадигани йўқ!”
19Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!”
21Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб денгизга улоқтирди–да, шундай деди: Буюк шаҳар Бобил қулайди! Энди у асло қад кўтармайди.