1Бундан кейин мен
2Зотан У тўғри ва адолатли ҳукм қилади.
3Оломон яна шундай деб ҳайқирди:
4Шу пайт йигирма тўрт нафар
5Кейин тахтдан бир овоз келди:
6Сўнгра мен кўп халойиқнинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар:
7Севиниб хурсанд бўлайлик,
8Кийиши учун келинга ярқираган, пок, майин зиғир либос берилди. Бу либос — Худо
9Кейин фаришта менга шундай деди:
— Қани, ёз: Қўзининг никоҳ тўйига таклиф этилганлар бахтлидир!
— Булар Худонинг ҳақ сўзларидир.
10Мен унга сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди:
11Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ, деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди.
12Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди.
13Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди.
14Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди.
15Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларга ҳукмронлик қилади. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
16Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳокимларнинг Ҳокимидир”, деган исм ёзилган.
17Шундан сўнг мен қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У учиб кетаётган барча қушларга баланд овозда шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар!
18Шоҳлар, саркардалар, баҳодир жангчиларнинг жасадларини, оту суворилар, ҳамма қулу эркин, каттаю кичикнинг жасадларини ейиш учун тўпланинглар!”
19Шунда мен маҳлуқни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим. Улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун сафарбар бўлган эдилар.
20Маҳлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар маҳлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатарди. У бу аломатлари билан маҳлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаганди. Маҳлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам тириклайин олтингугурт билан ёнаётган олов кўлига ташлашди.
21Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.