1Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,
2шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
3Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.
4Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади.
5У ерда бошқа тун бўлмайди. Чироққа ҳам, қуёшга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ахир, Эгамиз Худо уларга нур сочади, улар эса то абад ҳукмронлик қилади.
6Фаришта менга шундай деди:
— Бу сўзлар ишончли ва тўғридир. Пайғамбарларни руҳлантирган Эгамиз Худо Ўз қуллари олдига фариштасини юборди. Токи фаришта яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни уларга билдирсин.
7
8Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимдан кейин, бу нарсаларни менга кўрсатган фариштага сажда қилмоқчи бўлиб, ўзимни унинг оёқларига ташладим.
9Аммо у менга деди:
10Кейин менга яна шундай деди:
11Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин.
12
13
14
15
16
17
18Бу китобнинг башорат сўзларини эшитувчи ҳар бир кишини огоҳлантираман: кимда–ким бу сўзларга бирор нарса қўшса, Худо ҳам ўша кишининг жазосига бу китобда ёзилган балоларни қўшади.
19Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан маҳрум қилиб, муқаддас шаҳардан чиқариб ташлайди.
20Бу гапларнинг Шоҳиди:
21Раббимиз Исонинг