1Шундан кейин мен
2Шу пайт
3Ўтирган Зотнинг қиёфаси қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларидай ярқирарди. Тахт атрофида зумрад тусидаги камалак жилваланарди.
4Тахтнинг теварагида яна йигирма тўртта тахт турарди. Бу тахтларда оқ кийим кийган, бошларида олтин тожлари бўлган йигирма тўрт нафар
5Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъал ёниб турарди.
6Тахтнинг олдида шиша денгизга ўхшаш биллурдай тиниқ бир нарса бор эди.
7Биринчи мавжудот шерга, иккинчиси буқага ўхшар эди, учинчи мавжудотнинг юзи одамнинг юзига, тўртинчиси эса учаётган бургутга ўхшар эди.
8Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қаноти бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар:
9Мавжудотлар тахтда Ўтирганни, то абад барҳаёт Зотни улуғлашарди, иззат–икром кўрсатиб, шукроналар айтишарди.
10Шунда йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Зот олдида ерга мук тушиб, сажда қилишарди. Тожларини тахт олдига қўйиб, шундай дейишарди:
11“Ё Эгамиз, ё Худойимиз!