1Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини ечганини кўрдим. Ўша пайтда тўртта жонли мавжудотдан бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.
2Шунда мен бир оқ отни кўрдим. От устида камони бор сувори ўтирарди. Унга бир тож берилди. У босқинчи бўлиб, душманларини босиб олиш учун йўлга чиқди.
3Қўзи иккинчи муҳрни ечганда, мен иккинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.
4Шу пайт бошқа бир от чиқиб келди. У қип–қизил рангда эди. Халқлар бир–бирига қирғин келтирсин деб, бу от устидаги суворига дунёни тинчликдан маҳрум қилиш қудрати берилганди. Унга катта қилич ҳам берилди.
5Қўзи учинчи муҳрни ечганда, мен учинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим. Шунда мен қора отни кўрдим. Бу от устидаги суворининг қўлида тарози бор эди.
6Мен тўртта мавжудотнинг орасидан чиққан овозга ўхшаш бир садони эшитдим. Ўша овоз деди: “Одамлар бир кунлик иш ҳақига бор–йўғи бир коса буғдой ёки уч коса арпа сотиб оладиган бўлсин. Аммо зайтун боғлари ва узумзорларга зарар етказма!”
7Қўзи тўртинчи муҳрни ечганда, мен тўртинчи мавжудотнинг: “Кел!” деб айтганини эшитдим.
8Шунда мен кўкимтир рангдаги бир отни кўрдим. От минган суворининг номи Ўлим эди.
9Қўзи бешинчи муҳрни ечганда, мен қатл қилинган одамларнинг жонларини
10Улар қаттиқ фарёд қилиб шундай дердилар: “Ё Эгамиз, Сен
11Бу жонларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Уларга: “Қисқа бир муддат дам олиб туринглар”, деб айтилди. Бошқа хизматчи
12Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди.
13
14Осмон қоғоздай ўралиб, йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиди.
15Дунёнинг шоҳлари, аслзодаларию лашкарбошилари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар билан бирга бойлару кучлилар, қулу эркин одамлар яшириндилар.
16Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг!
17Ахир, Улар ғазабини сочадиган қўрқинчли кун келди! Бу кунга ким бардош бера оларди?!”