1Шундан кейин мен ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Улар тўртта шамолни тутиб турар эдилар. Шамолнинг эсишига, ерга, денгизга, бирон дарахтга тегишига йўл қўймас эдилар.
2Сўнгра мен шарқдан келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У барҳаёт Худонинг муҳрини олиб келаётган эди. Еру денгизга зарар етказиш қудрати берилган тўртта фариштага у баланд овозда шундай хитоб қилди:
3“Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Биз Худойимизнинг қуллари пешаналарига муҳр босиб олайлик!”
4Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим.
5
6Ошер қабиласидан 12.000,
7Шимўн қабиласидан 12.000,
8Забулун қабиласидан 12.000,
9Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма шоxлари бор эди.
10Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи
11Ҳамма фаришталар тахт атрофида,
12шундай дейишарди:
13Оқсоқоллардан бири мендан сўради:
14— Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди:
15Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг
16Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди.
17Зотан тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.