1Ёшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: “Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди”, — дейсан.
2Ҳаётингнинг ўша йилларида:
3Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар,
4Қулоқларинг ҳам кўчада буғдой янчилаётганинию
5Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан,
6Кумуш занжир узилар,
7Сенинг ўткинчи тананг
8“Беҳуда!
9Воиз доно одам эди. У ўз билганларини одамларга ўргатди, сабр–тоқат билан ҳикматларни ўрганиб, уларни тўғрилаб ёзди.
10Воиз маъқул келадиган сўзлар топишга ҳаракат қилиб, ҳақиқат сўзларини очиқ ёзди.
11Доноларнинг ҳикматлари ўткир таёққа ўхшайди, ҳикматли сўзлар маҳкам қоқилган михларга ўхшайди. Буларнинг ҳаммасини барчамизнинг Чўпонимиз берган.
12Булардан бошқа насиҳатларга эҳтиёткорлик билан қарагин, болам
13Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир.
14Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади.