1Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор
2
3
4
5
6
7
8
9Шунча меҳнат қилиб инсон қандай фойда топади?
10Инсонлар қилиши учун Худо берган мушкул ишни кўрдим.
11Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди.
12Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим.
13Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир.
14Худо қилган ҳар бир иш то абад ўзгармас, бу ишга ҳеч нарса қўшиб бўлмайди, ундан ҳеч нарсани айириб бўлмайди. Худо бу ишларни, ҳамма Мендан қўрқсин, деб қилди.
15Ҳозир нима бўлса, олдин ҳам бўлган, келажакда бўладигани ҳозир ҳам бордир. Худо ўз вақтида ўтмишни яна қайтарар
16Мен яна бу дунёда адолат ҳукм суриши керак бўлган жойда — қозихонада ҳам, тўғрилик ўрнида ҳам эгрилик кўрдим.
17Ўзимга: “Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган”, — дедим.
18Мен яна одамзод ҳақида шуни тушундим: “Инсонлар ҳам худди ҳайвонлардай экан. Шуни кўрсатиш учун Худо инсонларни синар экан.”
19Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон
20Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади.
21Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи
22Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?!