1Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларда куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ.
2Шунда мен: “Марҳумлар тириклардан бахтлироқдир”, — дедим.
3Аммо ҳали туғилмаганлар марҳумлардан ҳам бахтлироқдир, чунки улар бу дунёда қилинаётган қайғули ишларни кўрмаганлар.
4Мен яна бир нарсани кўрдим: инсон ҳамма ишни моҳирлик билан қилади, лекин бу ишни бировга ғайирлик билан қилса, бу ҳам беҳуда
5
6
7Бу дунёда яна бир беҳудаликни кўрдим.
8Мана, бир киши — ёлғиз, унинг фарзандлари ҳам, ака–укалари ҳам йўқ. У тиним билмай меҳнат қилади, кўзи эса бойликка тўймайди. У: “Ким учун ишлаяпман, нима учун ўзимни роҳат қилишдан қисяпман?!” — демайди. Бу ҳам беҳудадир, қайғули ишдир.
9Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар.
10Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди.
11Икки киши бирга ётса, совуқ қотмайдилар, агар киши бир ўзи ётса қандай қилиб исинади?!
12Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир.
13Қари, маслаҳатга қулоқ солмайдиган нодон шоҳдан камбағал, лекин доно бўлган йигит яхшироқдир.
14Шунга ўхшаш бир йигит ўз юртида камбағал бўлиб туғилиб, қарзини тўлай олмай қамоққа тушиб қолиши мумкин. Лекин қамоқдан чиққандан кейин
15Шоҳнинг вориси бўлган ўша йигитни қўллаб–қувватлашга тайёр бўлган, мана шу дунёда яшаётганларни кўрдим.
16Унга эргашганлар сон–саноқсиз бўлиб кетиши, унинг обрўси ортиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, келажак авлод уни рад қилади. Ҳа, бу ҳам беҳуда экан, шамолнинг орқасидан қувишдай экан.
17