1Бу дунёда шундай бир фожиани кўрдим, у инсон зотини тошдай босиб туради:
2Худо баъзиларга бойлик, мулк ва обрў беради, бу инсонлар кўнгли хоҳлаган нарсага эга бўлади. Лекин Худо уларга бу нарсалардан завқ олишга йўл бермаса, бир бегона бу нарсаларнинг роҳатини кўради. Бу беҳуда
3Инсон юзта фарзандли бўлиши ҳам мумкин, узоқ умр кўриши ҳам мумкин, лекин у қанча кўп яшаса ҳам, мана шу ҳаётнинг роҳатини кўрмаса ёки ҳурмат билан кўмилмаса, менимча, ўлик туғилган боланинг тақдири уникидан яхшироқдир.
4Бу бола беҳуда дунёга келиб, оламдан ўтади. Ҳеч ким уни билиб танимайди.
5
7Инсоннинг барча меҳнатию интилишлари ўз қорнини тўйдириш учундир, шунда ҳам у ҳеч қачон қониқмайди.
8Доноларнинг нодонлардан қандай устунлиги бор? Камбағаллар бу ҳаётни уддалаб яшашга ақллари етса ҳам, уларга бундан нима фойда бор?!
9Кўз олдингда турган нарса ҳавас қилингандан яхшироқдир. Доимо мол–мулким кўпайсин, деб ҳавас қилиш беҳудадир, шамолнинг орқасидан қувишдайдир.
10Дунёда нима бўлса, ҳаммаси аллақачон белгиланган, инсоннинг тақдири ҳам маълум, ҳеч бир киши ҳаммадан кучли бўлган Худо билан баҳслаша олмайди.
11Қанча кўп баҳслашсанг, шунча беҳудадир, сенга ҳеч қандай фойдаси йўқ.
12Ҳаёт елдай ўтиб кетар