9Бу дунёда бўлаётган ҳамма нарса ҳақида чуқур ўйлаб, буларнинг ҳаммасини кўрдим, бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қиладиган бир замон бу.
10Яна шу нарсани кўрдим, фосиқ кишининг жасади муқаддас жойдан олиб чиқилди. Орқасидан оломон борарди, ўша фосиқ киши ҳурмат билан кўмилди. Солиҳларнинг жасадлари эса сочилиб ётарди [3]. Бу ҳам беҳудадир [4].
12[12-13] Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар”, деган гапни биламан.
14Қаранглар–а, бу дунёда мана шундай бемаъни [5] нарсалар ҳам содир бўлади, солиҳлар фосиқларга лойиқ бўлган жазони оладилар, фосиқларга эса худди солиҳлардай муносабатда бўладилар. Мен: “Бу ҳам беҳудадир”, — дедим.
15Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади.
16[16-17] Доноликни билишга, ер юзида бўлаётган ишларни ўрганишга ўзимни бағишладим. Худонинг ҳамма ишларини кўрдим, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким бу дунёда Худо нима қилаётганини тушунмайди. Ҳатто уйқудан воз кечиб ҳам, қанча ҳаракат қилмайлик, билолмаймиз, маъносини топа олмаймиз. Донолар: “Биламиз”, — деб айтади, аммо улар ҳам ҳақиқатан тушунмайдилар.