Галатияликларга 4:1-31 UZV2013 - Bible AI

1Мен бундай демоқчиман: меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у бутун мулкнинг эгаси бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди.

2У отаси белгилаган фурсатгача васийга ва уй–рўзғорни бошқарувчи хизматкорга бўйсунади.

3Худди шу сингари, бизлар ҳам олдин болалардай эдик. Хурофот кучларига қул эдик.

4Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Бу ўғил қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди.

5Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди.

6Биз Худонинг фарзандлари эканлигимизни кўрсатиш учун У юрагимизга Ўз ўғлининг Руҳини юборди. Бу Руҳ орқали биз Худони: “Ота! Отажон!” деб чақирамиз.

7Демак, энди сиз қул эмас, балки фарзандсиз. Фарзанд экансиз, Худонинг шарофати билан У ваъда қилганларга эгасиз.

8Олдин сизлар Худони билмаган пайтингизда, асли худолар бўлмаган кучларга қул эдингиз.

9Энди эса Худони биласизлар, тўғрироғи, Худо сизларни билади. Шундай экан, қандай қилиб яна ўша кучсиз, қадрсиз хурофотларга қайтяпсиз?! Яна ўшаларга қул бўлишни хоҳлайсизми?!

10Сизлар белгиланган алоҳида кунлар, ойлар, йилларга риоя қилиб, диний маросимлар ўтказяпсиз!

11Сизлар учун қайғуряпман! Наҳотки сизларни деб чеккан заҳматларим бекор кетган бўлса?!

12Эй биродарлар, сизлардан илтимос қиламан, менга ўхшаган бўлинглар, чунки мен ҳам сизларга ўхшаб қонун остидаги ҳаётдан озодман. Сизлар менга ҳеч ҳам озор бермагансиз.

13Ўзингиз биласиз, мен сизларга биринчи марта Хушхабар айтганимда, жисман ожиз эдим.

14Ожизлигим туфайли сизларга оғирлигим тушган бўлса ҳам, мендан нафратланмадингиз, мени рад этмадингиз. Аксинча, мени Худонинг фариштасидай, худди Исо Масиҳнинг Ўзини қабул қилгандай қабул қилдингизлар.

15Қани энди ўша хайрихоҳлигингиз?! Ахир, ўзим шоҳидман: агар иложи бўлганда, ҳатто кўзларингизни ҳам суғуриб олиб, менга берган бўлардингиз!

16Наҳотки энди сизларга ҳақиқатни айтганим учун душманингиз бўлиб қолган бўлсам?!

17Баъзи бировлар сизларни ўзларига оғдириб олишга тиришмоқдалар. Лекин улар сизларнинг фойдангизни кўзламаяпти, балки бизни бир–биримиздан ажратиб ташламоқчи. Шунда сизлар уларнинг атрофида гирдикапалак бўласизлар.

18Яхши ғояга бағишланиш яхшидир. Лекин бу фақат мен сизларнинг олдингиздалигимда эмас, балки доим шундай бўлиши керак.

19Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин.

20Сизлар мени таажжубга солиб қўйдингиз! Қани энди сизларнинг олдингизда бўлсам–у, бошқа оҳангда гапира олсам!

21Эй сизлар, қонун остидаги ҳаётни афзал кўрганлар, менга айтинглар–чи, наҳот сизлар Тавротдаги қонунларни тушунмасангизлар?!

22Ахир, унда ёзилганлардан биламизки, Иброҳимнинг икки ўғли бўлган. Ўғилларининг бири чўридан, иккинчиси эса озод аёлдан туғилган.

23Чўрисиники инсон ташаббуси билан, озод хотининики эса Худонинг ваъдасига биноан туғилган эди.

24Бунда рамзий маъно бор. Икки она Худонинг икки аҳдини билдиради: биринчиси — қуллар туғадиган Ҳожар биби Синай тоғида қилинган аҳднинг рамзидир.

25Ҳожар Арабистондаги Синай тоғини билдирса–да, у яҳудий динининг маркази бўлган ҳозирги Қуддуснинг рамзидир. Ахир, Қуддус ва унинг болалари қулликдалар–ку.

26Самовий Қуддус эса озоддир: у бизларнинг онамиздир!

27Муқаддас Битикларда шундай ёзилган:
Шод бўлгин! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Хитоб қил, ҳайқиргин! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади!”

27“Эй бола кўрмаган бепушт аёл!

28Сизлар эса, эй биродарлар, Исҳоққа ўхшаб ваъдага биноан туғилган фарзандларсиз.

29Ўша замонда табиий йўл билан туғилган ўғил Руҳнинг кучи билан туғилган ўғилни қувғин қилди. Ҳозир ҳам худди шундай.

30Аммо бу ҳақда Муқаддас Битикларда нима дейилган? “Чўрини ва унинг ўғлини ҳайдаб юборинг. Чунки чўрининг ўғли озод аёлнинг ўғли билан бирга меросхўр бўлмайди.”

31Шундай қилиб, эй биродарлар, биз чўрининг эмас, балки озод аёлнинг фарзандларимиз.

/article>