1Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг учинчи йилида
2Дониёр шундай деб ёзди:
3Уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, гўшт билан шаробни оғзимга олмадим, ювиниб–таранмадим.
4Биринчи ойнинг
5мен биттасини кўрдим. Унинг эгнида
6Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бир оломон шовқинидай янграр эди.
7Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлса ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар.
8Мен бир ўзим қолдим. Ўша ажойиб ваҳийни кўраётганимда қувватсизланиб, афт–ангорим таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетганини сездим. Мадорим қолмаган эди.
9Мен фариштанинг овозини эшитганимда ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб қолдим.
10Сўнг эса бир қўл менга тегиб, мени кафт ва тиззаларимга кўтариб қўйди.
11Ўша фаришта менга:
12— Дониёр, қўрқма! — деди у менга. — Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим.
13Аммо
14Мен сенга келажакда халқинг бошига тушадиган нарсаларни тушунтириш учун келдим. Бу ваҳий ўша кунларга оиддир.
15У бу сўзларни гапираётганда, мен лом–мим дея олмай, бошимни эгиб турар эдим.
16Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бири
17Мендай бир қул қандай қилиб ҳазратим билан гаплаша олади? Ҳолдан тойганман, базўр нафас оляпман.
18У яна бир бор менга қўлини теккизиб, менга куч ато этди.
19Мен биринчи кўрган бошқа бирови
20