1Навухадназар ҳукмронлигининг иккинчи йилида
2Шоҳ тушининг таъбирини билиш учун қўли остидаги барча фолбин, мунажжим, сеҳргар ва афсунгарларни
3шоҳ уларга шундай деди:
4Улар шоҳга орамий тилида дедилар
5— Билиб қўйинглар, — деди уларга шоҳ. — Агар менга туш ва унинг таъбирини айтиб бермасангиз, мен сизларни жазолаб, таналарингизни бўлак–бўлак қилдираман, уйларингизни эса вайрон қилиб, бир уюм тошга айлантираман.
6Борди–ю, тушимни айтиб, уни таъбирлаб берсангиз, сизларга инъому мукофотлар бериб, иззат–икром кўрсатаман. Қани, энди менга кўрган тушимни ва унинг таъбирини айтиб беринглар!
7Улар шоҳга иккинчи марта дедилар:
8— Сизлар қарорим қатъий эканини кўриб, вақтни чўзмоқчисизлар, — деди шоҳ. — Буни аниқ билиб турибман.
9Агар тушимни айтиб бермасангиз, ҳаммангизга жазо бир! Сизлар мени лақиллатиб, вазият ўзгаргунича вақтни чўзишга келишиб олгансизлар. Тушни менга айтиб беринглар, шунда уни таъбирлай олишингизни ҳам биламан.
10— Ер юзида шоҳнинг бу талабини қондирадиган биронта жон бормикан?! — дея ажабландилар улар. — Шуҳрати рўйи заминга ёйилган шоҳларнинг биронтаси ҳам бундай нарсани на фолбин, на мунажжим, на афсунгардан талаб қилган.
11Шоҳ ҳазратлари биздан имконсиз бир нарсани талаб қиляптилар. Буни шоҳга фоний бандалар дунёсидан йироқ яшайдиган худолардан бошқа ҳеч ким очиб беролмайди.
12Дарғазаб бўлган шоҳ: “
13Фармон эълон қилинди. Сарой маслаҳатчилари қатл қилиниш арафасида эди. Дониёр ва унинг ўртоқлари ҳам қатл қилинишлари керак эди.
14Шоҳ соқчиларининг бошлиғи Ориёх сарой маслаҳатчиларини қатл қилмоқ учун йўлга чиққанда, Дониёр унинг олдига бориб, эҳтиёткорлик билан мурожаат қилиб:
15“Эй, Ориёх ҳазратлари, нима боис шоҳ бундай шошилинч
16Дониёр шоша–пиша шоҳ қошига кириб, тушнинг таъбирини топмоқ учун ҳазратларидан муҳлат сўради.
17Сўнг уйга бориб, бўлиб ўтган воқеани шериклари Ханониё, Мишаил ва Озариёларга айтиб бериб, деди:
18“Сарой маслаҳатчилари билан бирга ҳалок бўлмаслигимиз учун,
19Ўша кеча Дониёрга бу сир ваҳий орқали ошкор бўлди ва Дониёр Самовий Худога ҳамду санолар айтди:
20“Худойимиз доно ва қудратлидир,
21У замон ва даврларни ўзгартирар,
22Пинҳон сақланган сирларни очар,
23Эй, ота–боболаримнинг Худоси,
24Дониёр сарой маслаҳатчиларини қатл қилиш учун шоҳ томонидан тайинланган Ориёхнинг олдига бориб:
25Ориёх зудлик билан Дониёрни шоҳ ҳузурига олиб кириб:
26Шоҳ Дониёрга юзланиб (Дониёрнинг бошқа исми Белташазар эди
27Дониёр шоҳга шундай жавоб берди:
28Лекин самода шу каби сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй, шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди:
29Эй, олампаноҳ, сиз ухлаб, келажак ҳақида бир туш кўрдингиз. Бу туш орқали сирларни ошкор қилувчи Худо сизга келажакда рўй берадиган нарсаларни аён қилди.
30Бу сирнинг менга очилганлиги эса донолигим бошқаларникидан зиёда бўлгани учун эмас, балки шоҳаншоҳим кўрган тушининг таъбирини билиб, унинг маъносини тушунишлари учундир.
31Эй, шоҳ ҳазратлари, тушингизда сиз баҳайбат бир ҳайкал кўрдингиз. Олдингизда турган ўша улкан ҳайкалнинг кўриниши ниҳоятда ярқироқ ва қўрқинчли эди.
32Ҳайкалнинг боши тоза олтиндан, кўкрак ва қўллари кумушдан, бели ва сонлари бронзадан,
33болдирлари темирдан, оёқларининг бир қисми лойдан, бир қисми темирдан эди.
34Унга қараб турганингизда, тоғдан ўз–ўзидан
35Темир, лой, бронза, кумуш ва олтин парчаланиб, ёзги хирмонлардаги тўпондай бўлди. Шамол уларни учириб кетиб, ҳеч бир асар қолдирмади. Ҳайкалга урилган тош эса катта тоғ бўлиб, бутун ер юзини қоплади.
36Бу сиз кўрган туш эди. Энди эса шоҳ ҳазратлари тушининг таъбирини эшитсинлар.
37Эй, шоҳ ҳазратлари, сиз каби буюк ҳукмдорни дунё ҳали кўрмаган. Самовий Худо сизга салтанат, куч–қудрат ва шон–шуҳрат ато қилгандир.
38У сизга ерда яшовчи барча инсонларни, ҳатто даштдаги ёввойи ҳайвонлару осмонда учувчи қушларни тобе қилган, улар устидан ҳукмронлигингизни мустаҳкам ўрнатган. Тилла бош — Сизсиз.
39Аммо сиздан кейин жаҳон саҳнасига бошқа буюк бир шоҳлик чиқади. Бу шоҳлик сизникидан заифроқ бўлади. Сўнг ҳайкалнинг бронза бели ва сонлари билан ифодаланган учинчи шоҳлик ҳукмронлик қилади.
40Ундан кейин темирдай қаттиқ тўртинчи шоҳлик бўлади. Темир ҳамма нарсани синдириб йўқ қилганидай, ўша шоҳлик ҳам ундан олдинги шоҳликларни бузиб, йўқ қилади.
41Сиз ҳайкалнинг оёқлари ва оёқ бармоқлари бир қисми лойдан, бир қисми темирдан эканлигини кўрдингиз, бу бўлинган шоҳлик бўлади. Лой темир билан қорилгани учун бу шоҳликда бироз темирнинг кучи бўлади.
42Шоҳлик айрим жиҳатдан кучли, айрим жиҳатдан заиф бўлади.
43Темир билан лойнинг қоришмаси яна шундан далолат берадики, ўша замон ҳукмдорлари қуда–андачилик йўли билан шоҳликларини мустаҳкам қилмоқчи бўладилар, аммо темир лой билан қовушмагани каби, улар ҳам бир–бири билан қовуша олмайдилар.
44Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради.
45Тоғдан ўз–ўзидан думалаб тушиб, темир, бронза, лой, кумуш ва олтинни парчалаб ташлаган тош ўша шоҳликнинг ифодасидир. Буюк Худо сизга, эй, шоҳ ҳазратлари, келажакда содир бўладиган нарсаларни аён қилди. Сиз кўрган тушингиз ҳақиқатдан ҳам кароматли, таъбири эса рўй ростдир
46Шоҳ Навухадназар мук тушиб Дониёрга сажда қилди. Сўнг одамларига Дониёр олдида
47Шоҳ Дониёрга деди:
48Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади.
49Дониёрнинг илтимосига биноан шоҳ Бобил вилоятининг бошқарувини Шадрах, Мешах ва Абеднахуга топширди. Дониёрнинг ўзи эса шоҳ саройида хизмат қилиб қолди.