1Мен, Навухадназар, ўз уйимда хотиржам, шоҳона саройимда роҳат–фароғатда яшаётган эдим.
2Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди.
3Мен тушимнинг таъбирини билишни истаб,
4Қошимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар
5Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми
6— Эй, Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда
7Тушимда мен дунёнинг қоқ ўртасида ўсаётган бир дарахтни кўрдим. У ниҳоятда улкан эди.
8Дарахт ўсиб бориб учи билан осмонга етди. Дарахтни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди.
9Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Ёввойи ҳайвонлар унинг тагида пана топар, осмондаги қушлар шохларида ин қурар, ер юзидаги барча мавжудот ундан озиқланар эди.
10Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди.
11У овозини баланд қилиб шундай деди: “Дарахтни йиқитинглар, шохларини чопиб ташланглар, япроқларини узиб, меваларини сочиб юборинглар. Тагидаги ҳайвонларни ҳайданглар, шохлардаги қушларни учиринглар.
12Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин.
13Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил
14Бу ҳукмни кузатувчи фаришталар чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот
15Мен, Навухадназар, кўрган тушим мана шудир. Энди сен, Белташазар, менга унинг таъбирини айтиб бер, чунки сарой маслаҳатчилари тушимни таъбирлай олмадилар. Сен эса бунинг уддасидан чиқасан, чунки сенда муқаддас худоларнинг
16Сўнг Белташазар, яъни Дониёр бир қанча вақт ўзига келолмай турди. Менинг тушим уни даҳшатга туширар эди.
17Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди.
18Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Тагида ёввойи ҳайвонлар яшар, осмондаги қушлар шоҳларида ин қурар эди.
19Ўша улкан дарахт — сизсиз, эй, шоҳ ҳазратлари! Сиз ер юзида ҳокимиятингизни ўрнатиб, шуҳратингизни осмону фалакларга ёйгансиз.
20Тушингизда сиз, эй, ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: “Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар”, деб буйруқ берди. “Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.”
21Туш таъбири шундайдир: Худойи Таолонинг амрига мувофиқ буларнинг барчаси келажакда бошингизга тушади.
22Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз.
23Аммо дарахт тўнкаси ва илдизлари қолдирилганлиги шундан далолат берадики, сиз Худони Олий Ҳукмдор сифатида тан олганингиздан кейин, шоҳлигингиз қайта тикланади.
24Ўтинаман сиздан, эй, шоҳ ҳазратлари, маслаҳатимни рад этманг: гуноҳларингиздан юз ўгириб, тўғриликни маҳкам тутинг, ёмон қилмишларингиздан воз кечиб, эзилганларга илтифот қилинг. Ким билсин, балки шунда давлатингиз равнақи давом этар.
25Буларнинг ҳаммаси менинг бошимга тушди
26Ўн икки ойлардан кейин, мен, Навухадназар, Бобилдаги саройимнинг томида сайр қилиб юрган эдим
27Шунда шаҳарга назар ташлаб:
28Бу сўзлар оғзимдан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, осмондан бир овоз келди:
29Сен инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар билан яшайсан. Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини уқмагунингча, етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб юрасан.
30Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди.
31Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим:
32Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир,
33Эс–ҳушим қайтиб келганидан сўнг, шоҳлигим, обрў–эътиборим ҳамда шуҳратим тикланди. Маслаҳатчи ва бекларим мени қидириб келишди. Мен қайта тахтга ўтирдим, улуғворлигим эса олдингидан ҳам ошди.
34Энди мен, Навухадназар, Самовий Шоҳга ҳамду санолар айтаман, Уни олқишлаб, улуғлайман. Унинг ҳамма ишлари тўғри, чиқарган ҳукмлари адолатлидир, У димоғи шишганларнинг попугини пасайтиришга қодирдир.”