1Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар
2Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом
3Қуддусдаги Маъбад, яъни
4Улар ичиб, олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошлардан қилинган худоларни олқишлар эдилар.
5Тўсатдан одам қўлининг панжаси пайдо бўлиб, шоҳ саройининг деворларидаги сувоқнинг устида ёза бошлади. Сарой чироқлари деворнинг ўша қисмини яхши ёритиб тургани учун, шоҳ ёзаётган қўл панжасини кўриб қолди.
6Шоҳ кўрган бу нарсадан даҳшатга тушиб, бўзариб кетди. Унинг қўллари бўшашиб, тиззалари титрай бошлади.
7Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар
8Шоҳнинг бу маслаҳатчилари ичкарига кирганларидан кейин ҳам ёзувни ўқий олмадилар, унинг маъносини ҳам тушунтириб бера олмадилар.
9Бундан қаттиқ ваҳимага тушган шоҳ Белшазарнинг рангида ранг қолмади, беклари эса талмовсираб қолишди.
10Ичкаридаги шовқин–суронни эшитиб, базмхонага кирган она малика
11Сизнинг шоҳлигингизда
12Дониёр исмли бу одам тушларни таъбирлашда, сирларни очишда ва жумбоқларни ечишда ғайритабиий қобилият, билим ва фаҳм–фаросатга эгадир. Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди
13Дониёр шоҳ ҳузурига келтирилди. Шоҳ Дониёрдан:
14Сени худолар
15Мен маслаҳатчилар ва мунажжимларни ҳузуримга чақиртириб, уларга мана бу ёзувни ўқиб, маъносини тушунтириб беришни буюрган эдим. Аммо уларнинг биронтаси ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади.
16Сен эса жумбоқларни ечиб, уларни тушунтира олишингни эшитганман. Агар сен ҳозир бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берсанг, мен сенинг устингга шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнингга олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.
17Дониёр шоҳ ҳузурида шундай жавоб берди:
18Эй, шоҳ ҳазратлари,
19Худо унга берган улуғворлиги туфайли ҳамма одамлар — қайси халқ, элат ва уруғдан бўлишларидан қатъий назар, катта бобонгиздан қўрқиб қалтирар эдилар. У хоҳлаган одамни ўлдирар, хоҳлаганини тирик қолдирар, юксалтирмоқчи бўлганини юксалтирар, хор қилмоқчи бўлганини оёқ ости қилар эди.
20Аммо мағрурланиб, ўжарлиги ила иш тута бошлаганда шоҳона тахтидан туширилиб, улуғворлигидан маҳрум қилинган эди.
21У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири катта бобонгиз Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини тан олган эди.
22Аммо сиз, эй, шоҳ Белшазар, катта бобонгизнинг бошидан ўтган бу воқеалардан хабардор бўла туриб
23Сиз ҳаддингиздан ошиб,
24Шунинг учун Худо қўл панжасини юбориб қуйидаги сўзларни ёздирди:
25
26Бунинг маъноси қуйидагича:
27ТЕКЕЛ, яъни “тортилган”, — сиз тарозида тортилиб, ҳукмронлик қилишга номуносиб бўлиб чиқдингиз.
28ПЕРЕС, яъни “бўлинган”, — шоҳлигингиз бўлиниб,
29Сўнг Белшазар берган амрга биноан, Дониёрга шоҳона сафсар тўн кийдирилиб, бўйнига олтин занжир тақилди ва у шоҳнинг чап қўл вазири деб эълон қилинди.
30Худди ўша куни кечаси
31Тахтга эса олтмиш икки ёшли Мидиялик Доро