1Шоҳ Доро
2Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди.
3Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди. Шунинг учун шоҳ бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди.
4Буни кўра олмаган амиру ноиблар қилдан қийиқ ахтариб, Дониёрнинг бошқарув ишларидаги нуқсонларни топишга ҳаракат қилишди. Аммо Дониёр ўз ишини пухта бажариб, ҳеч қандай масъулиятсизлик ва ноҳақликка йўл қўймаганлиги учун уни айблашга бирон–бир баҳона ҳам топа олмадилар.
5Охири улар бир–бирларига шундай дедилар: “Дониёрни фақатгина ўз Худосининг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳолда айблашимиз мумкин, бундан бошқа чорамиз йўққа ўхшайди.”
6Шунда амиру ноиблар шоҳнинг ҳузурига бориб: “Шоҳ Доро ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — дедилар.
7— Шоҳликнинг барча амирлари, беклари, ноиблари, аъёнлари ва ҳокимлари шундай деб келишдилар: шоҳимиз фармон жорий қилсинлар. Эй, шоҳ ҳазратлари, бу фармон бўйича ҳамма одам ўттиз кун мобайнида фақатгина сизга сажда қилсин. Кимки бошқа бир худо ёки одамга сажда қилса, шерлар уясига ташлансин. Бу фармон қатъий равишда амалга оширилсин.
8Эй, шоҳ ҳазратлари, фармон чиқариб уни имзоланг. Бу фармонингиз
9Шоҳ Доро фармонни имзолади.
10Дониёр фармон имзоланганлигини била туриб уйига борди. Болохонасига чиқиб, ҳар доим қилганидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб Худога илтижо қилди, Уни мадҳ этиб улуғлади. Болохонанинг деразалари эса Қуддус томон очилган эди.
11Амалдорлар бир тўда бўлиб Дониёрнинг уйига борганларида, Дониёр ўз Худосига илтижо қилаётганини кўриб қолдилар.
12Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ қошига бордилар.
13— Эй, шоҳ ҳазратлари,
14Шоҳ буни эшитгач, қаттиқ ташвишга тушди. У Дониёрни сақлаб қолиш ниятида кун ботгунга қадар, қўлидан келганича ҳаракат қилди.
15Аммо амалдорлар шоҳнинг олдига келиб:
16Шоҳ Дониёрни шерларнинг уясига ташлашни буюрди.
17Тош келтирилиб, чуқурликнинг оғзи беркитиб қўйилди. Ҳеч ким Дониёрни шерлардан қутқара олмасин, деб шоҳ ўзининг ва амалдорларининг тамғалари билан тошни
18Сўнг саройига қайтиб, кечаси билан рўза тутди. Кечқурунги вақти чоғлик ҳам кўнглига сиғмай, туни билан ухламай чиқди.
19Эртаси куни тонг отгач, шоҳ шоша–пиша шерлар уяси томон югурди.
20У ерга боргач:
21— Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди шоҳга Дониёр.
22— Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун, У фариштасини юбориб шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй, шоҳ ҳазратлари, мен бирон бир айбли иш қилган эмасман.
23Хурсандчилиги ичига сиғмаган шоҳ Дониёрни чуқурликдан чиқаришни буюрди. Дониёрни чуқурликдан чиқарган одамлар унга ҳеч қандай зарар етмаганини кўришди, чунки Дониёр Худога инонган эди.
24Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди.
25Шоҳ Доро бутун дунё бўйлаб барча халқлар, элатлар ва уруғларга шундай мактуб йўллади:
26Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки
27Нажоткору Халоскор Удир.
28