1Еремиёга
2“Менинг
3Уларга айт: Исроил халқининг Худоси —
4Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим.
5Мен ота–боболарингизга берган қасамимни бажариш учун шу сўзларни айтган эдим. Мана, Мен уларга ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртда сизлар яшаб юрибсизлар.”
6Эгамиз менга шундай деди: “Айтадиган гапларимнинг ҳаммасини Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шундай деб эълон қилгин: Ушбу аҳднинг шартларини эшитинглар, уларга риоя қилинглар.
7Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: “Менинг гапларимга қулоқ солинглар”, деб қайта–қайта айтдим.
8Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларини бажардилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”
9Эгамиз менга деди: “Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши фитна уюштиришмоқда.
10Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди.”
11Шунинг учун Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди. Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман.
12Ўшанда Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолиси худоларига илтижо қилишади. Улар бу худоларига
13Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса,
14“Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман.
15“Aзиз халқим шунча жирканч ишлар қилди. Энди уйимга киришларига нима ҳақлари бор?! Ваъдалару қурбонликлар билан кулфатнинг олдини олиб бўлармиди?! Ахир, халқим қабиҳликлар қилаётганда севинди–ку!”
16Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил
17Бу дарахтни эккан
18Эгамиз менга душманларимнинг фитнасини аён қилди. Эгамиз уларнинг ёвуз қилмишларини кўрсатгани учун, мен бу ҳақда хабар топдим.
19Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди:
20Эй Сарвари Олам,
21Шунда Эгамиз менга шундай деди: “Эй Еремиё, Онотўт аҳолиси сенга: “Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан”, деб айтиб юришибди.”
22Аммо Мен, Сарвари Олам, шундай демоқдаман: “Мен уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади.
23Уларнинг биронтаси омон қолмайди. Белгиланган вақтда Онотўт аҳолисининг бошига кулфат келтираман.”