7Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик берса–да, Ўз номинг ҳақи–ҳурмати бизга раҳм қил, эй Эгам. Ахир, биз Сенга кўп хиёнат қилдик, Сенга қарши гуноҳ ишлар қилдик.
10Эгамиз бу халқ ҳақида шундай демоқда: “Улар ўзларини сира тия олмайдилар, Дайдиб юришни ҳақиқатан яхши кўрадилар. Шунинг учун Мен улардан рози эмасман, Энди қабиҳликларини ёдга оламан, Гуноҳлари учун уларни жазолайман.”
11Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Бу халқ учун ибодат қилма.
12Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман.”
13Мен эса шундай дедим: “Ё Эгам Раббий, пайғамбарлар бу халққа, уруш ва қаҳатчилик бўлмайди, сизлар бу юртда чинакамига осойишта ҳаёт кечирасизлар, деб айтишмоқда–ку.”
14Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти.
15Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: “Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди”, деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.
16Уларнинг гапларини тинглаётган одамлар ҳам уруш ва қаҳатчиликдан ўлади. Жасадлари Қуддус кўчаларида ётади. Уларнинг, хотинларининг, ўғил–қизларининг жасадларини кўмадиган одам бўлмайди. Қилган қабиҳликларини Мен ўзларининг бошларига соламан.”