1
2“Оила қурма, бу юртда ўғил–қизларинг бўлмасин.
3Бу юртда туғилган ўғил–қизлар ҳақида ва уларни дунёга келтирган ота–оналар ҳақида Мен, Эганг, шундай деяпман:
4Улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган ҳеч–ким бўлмайди, жасадлари гўнг каби ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.”
5Зеро,
6Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди.
7Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ҳеч ким ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун бир коса шароб узатмайди.
8Зиёфат бўлаётган уйга кирма, улар билан ўтириб, еб–ичма.”
9Зеро,
10Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: “Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима?
11Сен уларга шундай жавоб бер: Эгамиз айтмоқда: Ота–боболарингиз Мени тарк этдилар. Мендан юз ўгириб, қонунларимга риоя қилмадилар. Бошқа худоларга эргашдилар, уларга хизмат қилиб, сажда этдилар.
12Сизларнинг гуноҳларингиз эса ота–боболарингизникидан ҳам ошиб тушди. Мана, ҳар бирингиз ёвуз юрагингизнинг ўжарликларини бажаряпсиз, Менга қулоқ солмаяпсиз.
13Шунинг учун Мен сизларни бу ердан бошқа бир юртга улоқтириб юбораман. У юртни ўзингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмайдилар. У ерда сизлар кечаю кундуз бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Энди Мен сизларга раҳм қилмайман.”
14Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: “Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб айтмайдиган бўлади.
15Бунинг ўрнига улар: “Исроил халқини шимолдаги юртдан ва Ўзи сургун қилган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб онт ичадиган бўлишади. Мен халқимни Ўзим ота–боболарига берган юртга қайтариб олиб келаман.”
16Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби тутиб оладилар. У душманлар кетидан бошқаларни жўнатаман, улар овчилар каби халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда,
17Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда.
18Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.”
19Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан,
20Инсон ўзи учун худоларни ясай оладими?!
21“Шундай экан, уларга сабоқ берай,