2“Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман.”
3Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб, ишлаётган эди.
4У лойдан ясаётган идиш бузилиб қолди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади.
5Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб,
6деди: “Эй Исроил хонадони, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар.
7Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин.
8Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман.
9Шундай пайтлар ҳам бўладики, Мен бирон халқ ёки шоҳликка: “Сизларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан”, деб айтаман.
10Аммо ўша халқ Менинг олдимда қабиҳлик қилса ёки айтганларимга қулоқ солмаса, Мен ниятимдан қайтаман, уларга қилмоқчи бўлган яхшилигимни қилмайман.”
11Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: “Эгамиз шундай демоқда: Мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.”
17Шарқдан эсган шамол каби, Мен уларни душманлари олдида сочиб ташлайман. Бошларига кулфат тушган куни Уларга орқа ўгираман, Уларга назар солмайман.”
18Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.”
19Эй Эгам, мени тингла, Рақибларим гапларини эшит!
20Наҳотки яхшиликка ёмонлик қайтаришса?! Эсингдами, ҳузурингда туриб, Улар учун Сенга ёлворгандим, Улардан Сенинг қаҳрингни қайтаргандим. Улар эса менга чуқур қазидилар.