1
2Синган кўзалар дарвозаси яқинидаги Хиннум сойлигига туш. Мен сенга айтадиган сўзларни оқсоқолларга сен ўша ерда айтасан.
3Сен уларга шундай деб айт: “Эй
4Зотан халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга
5Баалга атаб саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғил–қизларини Баалга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.”
6Эгамиз шундай демоқда: “Қараб туринглар! Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги, деб атамайди, балки бу жой “Қирғин водийси” деб аталадиган бўлади.
7Мана шу жойда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг режаларини барбод қиламан. Халқимни душманларга мағлуб қилиб бераман, уларда қасди борларнинг қўлига топшираман. Жасадларини қушларга, ёввойи ҳайвонларга ем қиламан.
8Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади.
9Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.”
10Эй Еремиё, ўзинг билан келганларнинг олдида кўзани синдир.
11Уларга шундай деб айт: “Сарвари Олам шундай демоқда: Мана бу кўза чилпарчин бўлиб, тузатиб бўлмайдиган аҳволга тушгани каби, Мен бу халқни ва бу шаҳарни чилпарчин қиламан. Ўликлар Тофатда дафн қилинади, ўликлар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.”
12Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу шаҳарни ва унинг аҳолисини шундай аҳволга соламанки, бу шаҳар Тофатга ўхшаган бўлиб қолади.
13Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари Тофат каби ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб
14Еремиё Эгамизнинг амри билан Тофатда башорат қилди, сўнг у ердан қайтиб келгач,
15“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Энди Мен айтган сўзимга биноан бу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларга фалокат келтираман, чунки сизлар ўжарлик қилиб, сўзларимни эшитишни хоҳламадингизлар.”