2— Қуддусга бориб, жар сол. “Эгангиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг.
3Эй Исроил, сен Менга бағишланган эдинг, Ўримимнинг илк ҳосилига ўхшаган эдинг. Ўша ҳосилни еган ҳар ким айбдор ҳисобланарди, Бундайларнинг бошига кулфат келар эди”, деб айтмоқда Эгамиз.
5“Эгамиз шундай демоқда: Нима учун Мендан узоқлашдилар? Улар бетайин бутларга сиғиндилар, Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар.
5Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар?
6Улар Менга интилмайдилар. Мен эса уларни Мисрдан олиб чиққан эдим, Чўлдан, чуқурликларга тўла саҳродан олиб ўтгандим, Зулмат қамраган қақроқ ерда олиб юрган эдим. Одам яшамаган, оёқ етмаган жойдан олиб ўтган эдим.
7Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим. Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулкимни жирканч бир жойга айлантирдингизлар.
8Руҳонийлар Менга интилмайдилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.
9Эгамиз шундай демоқда: — Мен сизларни яна бир бор айблайман, Набираларингизни ҳам айблайман.
10Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?
11Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Xудoлари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.
19Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Парвардигори Олам — Раббий.
20“Эгамиз шундай демоқда: — Эй Исроил, сен анча олдин бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. “Сенга хизмат қилмайман!” деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда этдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг.
21Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг?
22Сен ўзингни ишқор билан ишқаласанг ҳам, Кўп совун ишлатиб, ўзингни ювсанг ҳам, Айбдорлик доғларинг кетмайди, Булар доим кўз ўнгимда бўлади”, Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
23Шундай экан, қандай қилиб: “Булғанмадим”, деб айтасан?! Нега “Баалга сиғинмадим”, дейсан?! Водийда қилган ишларингга қара, Қилган қилмишларинг ҳақида ўйлаб кўр, Сен ҳирси қўзиган она туяга ўхшайсан, Ўзингни у ёқдан–бу ёққа урасан.
24Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан, Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан. Сенинг ҳирсингни ким қондира олади? Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас, Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади.
25Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югураверма, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: “Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.”
26Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай, Исроил халқи ҳам шарманда бўлади. Уларнинг ўзлари, шоҳлари, аъёнлари уятга қолади, Руҳонийлару пайғамбарлари шарманда бўлади.
31Эй бу насл, Эгангнинг гапларига қулоқ сол! Наҳотки Мен Исроил учун саҳродай бўлган бўлсам?! Наҳотки, зулмат қоплаган қоронғи ердай бўлган бўлсам?! Нечун халқим: “Энди озодмиз, олдингга қайтиб бормаймиз”, деб айтади?
32Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди.
33Ошиқларни топишга нақадар устасан! Энг бузуқ аёл ҳам сендан ўрганса бўлади.
34Сен кийимларингни доғ қилдинг, Айбсиз қашшоқларнинг қонига беладинг, Улар уйингга ўғри бўлиб тушмаган эди. Шунга қарамай сен:
35“Айбсизман”, деб айтасан. “Эгамиз ғазабидан тушгани аниқ”, дейсан. “Гуноҳ қилмадим”, деганинг учун, Мен сени жазолайман.
36Нега сен енгилтаклик қиласан? Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан? Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай, Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан.
37Сен Мисрдан чиқиб келасан, Уялганингдан юзингни қўлинг билан тўсасан. Зеро, сен умид боғлаган халқни Эгамиз рад этди. Сен улардан ҳеч қандай наф кўрмайсан.”