1Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарнинг олдига Малкиё ўғли Пешхур ва Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни юборди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. Пешхур билан Зафаниё Еремиёга шундай дедилар:
2“Ўтинамиз, биз учун Эгамизга ёлвор, чунки Бобил шоҳи Навухадназар бизга ҳужум қиляпти. Балки Эгамиз аввалгидек мўъжизалар кўрсатиб, Навухадназарни орқага чекинтирар.”
3Еремиё уларга шундай деб жавоб берди:
4“Бориб, Зидқиёга Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сўзларини айтинглар: Сизлар қўлингизга қурол олиб, сизларни қамал қилган Бобил шоҳига ва Бобилликларга қарши жанг қиляпсизлар. Аммо қўлингиздаги қуролларингизни Мен Бобилликларга эмас, балки ўзларингизга қарши ишлатаман. Мана шу шаҳар марказида қуролларингизни уйиб ташлайман.
5Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан.
7Эгамиз шундай демоқда: “Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман. Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамнинг ҳам қонидан кечмайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.”
8“Сен бу халққа шундай деб айт: Эгамиз демоқда: Мен сизларга иккита йўлни — ҳаёт ва ўлим йўлини бердим.
9Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар.
10Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим. Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.” Эгамизнинг каломи шудир.
11“Яҳудо шоҳининг хонадонига шундай деб айт: Эгамизнинг сўзини эшитинглар,
12эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда: Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар. Акс ҳолда қилган ёвузликларингиз туфайли Менинг ғазабим аланга олади, У ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди.”
12Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар,
13Эгамиз шундай демоқда: “Эй, водийдаги қоя устида қурилган Қуддус, Мен сенга қаршиман! Сизлар айтасиз: “Ким ҳам бизга қарши чиқа оларди?! Ким ҳам қўрғонларимизга кира оларди?!”