1Йўшиё ўғли Зидқиё
2
3Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали
4Уларга қуйидаги хабарни етказишларини буюр:
5бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман.
6Ана шу юртларнинг барчасини Мен
7Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади.
8Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман. Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
9“Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар”, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар.
10Улар сизларга ёлғон башорат қиляптилар. Агар уларга қулоқ солсангизлар, Мен сизларни бу ердан чиқариб юбораман. Узоқ юртларга сургун қиламан, оқибатда сизлар ҳалок бўласизлар.
11Бобил шоҳининг бўйинтуруғи остида бўйин эгган, унга хизмат қилган ҳар бир халқни эса Мен ўз юртида қолдираман. Улар ўз жойида яшаб, ўз ерига ишлов берадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
12Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз.
13Эгамиз: “Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади” деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?!
14“Бобил шоҳига хизмат қилманг”, деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти.
15Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: “Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.”
16Сўнг мен
17Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда шаҳар вайрон қилинади!
18Агар улар ҳақиқатан ҳам пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Менга — Сарвари Оламга ёлворишсин. “Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин”, деб Менга илтижо қилишсин.
19
21“Мен, Исроил халқининг Худоси, Сарвари Олам уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар:
22Ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.