7Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: “Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!”
8Мен уларни шимолдан олиб келаман, Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан. Ораларида кўру чўлоқлар бўлади, Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади. Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади.
9Улар йўл юриб, кўз ёш тўкишади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.
10Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.”
11Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди, Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди.
13Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман.
15Эгамиз шундай демоқда: “Рама шаҳридан бир нидо эшитилур, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, Ахир, улар энди йўқ.”
16Эгамиз шундай демоқда: “Бўлди бас, йиғлама, Кўз ёшларингни тўкма. Зеро, меҳнатинг тақдирланади, Фарзандларинг душман юртидан қайтиб келади.
17Келажагинг учун умид бор, Болаларинг ўз юртига қайтиб келади.” Эгамизнинг каломи шудир.
18Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим: “Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим. Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим. Мени қайтар, олдингга қайтиб борай, Ахир, Эгам Худо Сенсан.
20“Эфрайим — Менинг азиз ўғлоним, Суюкли фарзандимдир у! Унга қарши кўп гапирганим билан, Хаёлимдан уни кеткизмайман. Унга ич–ичимдан ачиниб кетдим, Албатта унга раҳм қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
21Эй бокира қиз Исроил, Ўзинг учун йўл белгиларини қўй, Йўналиш устунларини ўрнат. Келган йўлингни аниқлаб ол. Қайт, ўз шаҳарларингга қайт.
22Эй вафосиз қиз, Қачонгача иккиланасан?! Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади: Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади.
23Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади:
26Шунда одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар.
27Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман.
28Илгарилари Мен бу халқни қўпориб, вайрон қилган бўлсам, уларни ағдариб ташлаб, яксон этган бўлсам, бошларига фалокат келтирган бўлсам, энди уларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
29Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, Болаларининг эса тиши қамашди.”
30Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини тортади. Ким аччиқ узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.”
31Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман.
32Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.”
33Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.
34Шундан кейин одамлар бир–бирига: ‘Эгамизни таниб–билинг’, демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
35Кунни ёритсин, дея Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин, дея ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Tўлқинларини ўкиртирaр, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда:
36“Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.”
37Эгамиз шундай демоқда: “Осмону фалакни ўлчаб бўлмагандай, Замин пойдеворини текшириб бўлмагандай, Мен ҳам Исроил наслини тарк этолмайман, Қилган қилмишлари учун уларни ташлаб кетолмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
38Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Мен учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади.
40Ўликлар кўмилган, ахлат ташланган бутун Хиннум сойлиги ва Қидрон сойлигининг шарқидаги От дарвозасигача чўзилган ҳамма далалар Мен учун муқаддас бўлади. Қуддус шаҳри энди ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага айланмайди.”