1
2айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди.
3(Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен
4Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У ўз кўзи билан шоҳ Навухадназарни кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади.”
5Яна шундай деб юрган эмишсан: “Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Эгамиз Зидқиёни жазоламагунча Зидқиё ўша ерда қолади.” Яна: “Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар”, деб айтган экансан.)
6Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилиб деди:
7“Эй Еремиё, сенинг олдингга Шаллум амакингнинг ўғли Ханомил келади. У сенга: “Онотўтдаги даламни сотиб ол. Энг яқин қариндошим бўлганинг учун, даламни сотиб олиш ҳуқуқига эгасан”, деб айтади.”
8Кейин, худди Эгамиз айтганидек, соқчилар ҳовлисига амакиваччам Ханомил кириб келди. У менга шундай деди: “Бенямин ҳудудида жойлашган Онотўтдаги даламни сотиб олсанг, деган эдим. Сен яқин қариндошим бўлганинг учун, даламни ўзингга мулк қилиб олиш ҳуқуқига эгасан. Даламни сотиб олақол.” Шунда менга ҳақиқатан ҳам Эгамиз гапирганини билдим.
9Мен амакиваччам Ханомилдан Онотўтдаги далани сотиб олиб, унга 43 мисқол кумушни ўлчаб бердим.
10Кейин васиқага қўл қўйиб, уни
11Сўнг муддат ва шартлари баён қилинган васиқанинг
12Борухга бердим (Борух Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси эди). Соқчилар ҳовлисида ўтирган ҳамма
13Мен уларнинг олдида Борухга шундай дедим:
14“
15Зеро, бу юртда одамлар яна уйлар, далалар ва узумзорлар сотиб оладиган бўлишади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.”
16Мен васиқани Нериё ўғли Борухга берганимдан сўнг, Эгамизга ибодат қилдим:
17“Ё
18Сен минг–минг авлодларга Ўзингнинг мустаҳкам севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй, буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг.
19Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан.
20Сен Мисрда ёдда қоладиган аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Ҳозирги кунда ҳам Исроил ва бутун одамзод орасида Сенинг номинг ниҳоятда машҳур.
21Аломату мўъжизаларинг, Ўз қудратингу ажойиботларинг, буюк бир даҳшатинг билан Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиққан эдинг.
22Ота–боболарига ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юрт уларга берган эдинг.
23Улар бу юртга келиб, уни мулк қилиб олдилар. Аммо Сенга бўйсунмадилар, қонунларингга риоя қилмадилар. Буюрган амрларингни бажармадилар. Шу сабабдан Сен бу фалокатларнинг ҳаммасини уларнинг бошига солдинг.
24Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти.
25Эй Эгам
26Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилди:
27“Мен Эгангман. Мен барча тирик жоннинг Худосиман. Қўлимдан келмайдиган иш йўқ!”
28Эгамиз яна шундай деди: “Мен бу шаҳарни Бобилликларга, Бобил шоҳи Навухадназарга таслим қилиб бераман. Улар шаҳарни қўлга киритадилар.
29Сизларга ҳужум қилиб келаётган бу Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга
30Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради.
31Бу шаҳар бино бўлгандан бери, то бугунга қадар, шаҳар аҳолиси Мени қаттиқ ғазаблантириб келмоқда. Мен уларни ҳузуримдан даф қиламан,
32чунки Исроил ва Яҳудо халқлари — шоҳларию аъёнлари,
33Улар Менга юз бурмай, орқа ўгирдилар. Мен уларни тўғри йўлга солмоқчи бўлиб астойдил ҳаракат қилгандим, аммо улар Менга қулоқ солмадилар, ўзларига сабоқ олмадилар.
34Менинг номим билан аталган уйга жирканч бутларини ўрнатиб, уйимни ҳаром қилдилар.
35Хиннум сойлигида Баалга саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўғил–қизларини
36Сизлар бу шаҳар ҳақида “Қуддус шаҳри қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан Бобилликлар олдида таслим бўлади”, деб айтяпсизлар, аммо Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда:
37“Мен ғазаб, қаҳр ва қаттиқ жаҳл устида турли юртларга халқимни тарқатиб юборган эдим, энди уларни йиғиб оламан. Уларни яна мана шу ерга олиб келаман. Улар бу ерда осойишта умр кечирадилар.
38Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.
39Улар Мендан ҳар доим қўрқсин, деб уларни якдил қиламан, ҳаммасини ҳаётнинг бир мақсади томон йўналтираман. Шунда ўзларига ҳам, болаларига ҳам яхши бўлади.
40Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун, уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман.
41Мен уларга яхшилик қилганимдан хурсанд бўламан, уларни жону дилим билан бу юртда албатта мустаҳкам ўрнаштираман.”
42Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг бошига катта фалокатни қандай ёғдирган бўлсам, ваъда қилган барча эзгуликларимни ҳам устиларига худди шундай ёғдираман.
43Одамлар бу юрт ҳақида “Ҳа, юртимиз Бобилликларга таслим бўлди, одамлар ва ҳайвонларсиз ҳувиллаб қолди”, деб айтишяпти. Аммо шундай кун келадики, бу юртдаги далалар яна сотиладиган бўлади.
44Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қирлар этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.