1Йўшиё ўғли шоҳ Ёҳайиқим ҳукмронлик қилган даврда
2“Қани бўлақол, Еремиё, Рахав хонадони ҳузурига бориб, у ердаги одамлар билан гаплаш. Сўнг Эганг уйидаги ён хоналарнинг бирига уларни таклиф қилгин–да, шаробдан қуйиб бер.”
3Мен бориб, Хаваззинёнинг невараси — Еремиё ўғли Язаниёни ака–укалари билан бирга, ҳамма ўғилларини ва бутун Рахав хонадонини чақириб,
4
5Мен дастурхонга идишларни тўлдириб шароб тортдим, пиёлалар қўйдим. Сўнг Рахаб наслига:
6Улар шундай дедилар:
7Уйлар қурманглар, экин экманглар, узумзорлар барпо қилманглар, уларни ўзингизга мулк қилиб олманглар. Кўчиб борган жойингизда узоқ вақт яшай олишингиз учун, чодирларда кун кечиринглар.”
8Шунинг учун биз аждодимизнинг амрига бўйсуниб, ҳеч қачон шароб ичмаймиз, хотинларимиз ҳам, ўғил–қизларимиз ҳам шароб ичмайдилар.
9Ўзимиз учун уйлар қурмаймиз, бизда на узумзор, на дала бор, на экин экамиз.
10Биз аждодимиз Ёҳунадовнинг амрига итоат қилиб, бир умр чодирларда яшаб келдик.
11Аммо
12Шундан сўнг Еремиёга
13
14Ана, кўриб қўйинг, Рахав насли ўз аждодининг амрига итоат қилгани учун, бугунга қадар шаробни оғзига ҳам олмай юрибди. Мен эса сизларга қайта–қайта гапирган бўлсам ҳам, сизлар Менга итоат қилмадингизлар.
15Мен пайғамбар қулларимни олдингизга қайта–қайта жўнатдим. Улар орқали сизларни шундай деб огоҳлантирган эдим: “Сизларга ва ота–боболарингизга Мен берган бу юртда яшай олишингиз учун, ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар.” Аммо сизлар қулоқ солмадингизлар, гапимга кирмадингизлар.
16Ёҳунадовнинг авлоди ўз аждоди буюриб кетган амрни ижро этди, бу халқ эса Менга итоат қилмади.”
17Шунинг учун Исроил халқининг Худоси,
18Рахав хонадонига эса Еремиё шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Сизлар аждодингиз Ёҳунадовнинг амрига итоат этдингиз, унинг насиҳатларини рад этмай, айтганларининг ҳаммасини бажардингиз, шунинг учун,
19Рахав ўғли Ёҳунадов авлодидан бўлган киши ҳузуримда абадулабад хизмат қиладиган бўлади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.