1
2“Ўрама қоғоз ол.
3Балки Яҳудо халқи Мен бошларига келтирмоқчи бўлган фалокатлар ҳақида эшитиб, ёвуз йўлларидан қайтар. Шунда Мен уларнинг гуноҳу айбларини кечираман.”
4Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб,
5Сўнг Еремиё Борухга тайинлаб деди: “
6Шунинг учун рўза куни сен ўзинг у ерга борасан. У ердаги одамларга мен сенга ёздирган Эгамизнинг сўзларини ўрама қоғоздан ўқиб берасан. Ўша куни Яҳудонинг турли шаҳарларидан келган халойиқ Эгамизнинг уйида бўлади, улар ҳам ўқиганингни эшитишсин.
7Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!”
8Нериё ўғли Борух Еремиёнинг айтганларини тўла–тўкис бажарди. У Эгамизнинг уйига борди, ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини ўқиди.
9Бу воқеа Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг бешинчи йили, тўққизинчи ойида содир бўлди. Қуддус аҳолиси билан Яҳудо шаҳарларидан келган бутун халқ Эгамизга бағишлаб рўза тутган эди.
10Шунда Борух Эгамиз уйининг Янги дарвозаси ёнидаги юқори ҳовлида жойлашган Шофон ўғли котиб Гамариёнинг хонасидан туриб, ўрама қоғозга битилган Еремиёнинг сўзларини бутун халққа овоз чиқариб ўқиб берди.
11Гамариё ўғли Михиё ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини эшитгач,
12дарҳол шоҳ саройидаги котибнинг хонасига жўнади. Барча аъёнлар ўша ерда жамулжам бўлиб ўтирган экан: улар — котиб Элишама, Шамаё ўғли Далоё, Ахбор ўғли Элнатан, Шофон ўғли Гамариё, Ханониё ўғли Зидқиё ва бошқа аъёнлар эдилар.
13Борух ўрама қоғоздан халққа ўқиб берган барча сўзларни Михиё уларга айтиб берди.
14Аъёнлар Куши ўғли Шаламиё авлодидан бўлган Натаниё ўғли Ёҳудини Борухнинг олдига жўнатиб, шундай гапни айтиб юбордилар: “Халққа ўқиб берган ўрама қоғозни олиб, ҳузуримизга келгин.” Нериё ўғли Борух ўрама қоғозни олиб аъёнларнинг олдига борди.
15Аъёнлар Борухга: “Қани, ўтир, бизга ҳам ўрама қоғоздаги сўзларни ўқиб бер”, дедилар. Борух ўқиди.
16Аъёнлар эшитган сўзларидан ваҳимага тушиб, бир–бирига қараб қолдилар. Сўнг Борухга: “Бу ҳақда шоҳни хабардор қилишимиз зарур”, дедилар.
17Улар Борухдан сўрадилар:
18— Ҳа, Еремиёнинг ўзи айтиб турди, мен эса унинг айтганларини сиёҳ билан ўрама қоғозга ёздим, — деб жавоб берди Борух.
19— Еремиё билан бориб, бирон жойга яшириниб олинглар, ҳеч ким бу ҳақда билмасин, — деб тайинлашди аъёнлар.
20Аъёнлар ўрама қоғозни котиб Элишаманинг хонасида қолдирдилар, ўзлари эса шоҳ ҳузурига бориб, ҳамма гапни етказдилар.
21Шоҳ ўрама қоғозни олиб келиш учун Ёҳудини жўнатди. Ёҳуди котиб Элишама хонасидан ўрама қоғозни олиб келиб, уни шоҳга ва шоҳ ҳузуридаги аъёнларга ўқиб берди.
22Кеч куз. Шоҳ қишки саройида ўтирар, ёнидаги манқалда ўт ёниб турар эди.
23Ёҳуди ўрама қоғоздан уч–тўрт устунни ўқиб бўлиши биланоқ, шоҳ Ёҳайиқим котибнинг пичоқчаси билан ўрамнинг ўша қисмини қирқиб, манқалдаги оловга ташлайверди. У ўрама қоғознинг ҳаммасини оловда ёндириб бўлгунча шундай қилаверди.
24Ўрама қоғоздаги сўзларни эшитган шоҳ билан хизматкорлар қўрқмадилар, қайғудан кийимларини йиртмадилар.
25Элнатан, Далоё ва Гамариё шоҳга ёлвориб, ўрама қоғозни ёндирманг, деб илтимос қилган бўлсалар ҳам, шоҳ уларга қулоқ солмади.
26У шаҳзода Ярахмалга, Озриёл ўғли Сараёга ва Абдал ўғли Шаламиёга, Еремиё пайғамбарни ва котиб Борухни тутиб келинглар, деб буюрди. Эгамиз эса Еремиё билан Борухни яшириб қўйган эди.
27Еремиё Борухга ёздирган ўрама қоғозни шоҳ ёқиб юборгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
28“Еремиё, бошқа бир ўрама қоғоз ол. Унга Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги ҳамма сўзларни ёз.
29Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимга эса шундай деб айт: Эгамиз демоқда:
30Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: Сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасигда, туннинг совуғида қолади.
31Мен сени, сенинг авлодингу аъёнларингни қилган гуноҳларингиз учун жазолайман. Ўзим айтган барча фалокатларни сизларнинг бошингизга, Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқининг бошига ёғдираман, чунки сизлар Менга қулоқ солмадингизлар.”
32Еремиё бошқа бир ўрама қоғоз олиб, Нериё ўғли котиб Борухга берди. Сўнг Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги барча сўзларни унга ёздирди. Аммо бу сафар ўрамга шунга ўхшаш мазмундаги кўп хабарлар қўшилган эди.