1Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Юхал ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар:
2“
3Улар яна
4Аъёнлар шоҳга арз қилиб:
5— Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман.
6Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб
7Шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек Еремиё сардобага ташланганлиги ҳақида хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди.
8Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди:
9— Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку.
10Шоҳ Ҳабашистонлик Обидмалекка шундай амр қилди:
11Обидмалек ёнига одамларни олиб, сарой хазинасининг остки қисмида жойлашган хонага кирди. У ердан эски–туски кийимлар ва латта–путта топиб, уларни арқонларга боғлаб, Еремиёга туширди.
12Сўнг Еремиёга деди: “Арқон танангизга ботмаслиги учун, латталарни арқон билан қўлтиғингиз орасига қўйинг.” Еремиё айтилгандай қилди.
13Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.
14Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарни чақиртирди, уни Эгамиз
15— Сизга ҳақиқатни айтсам мени ўлдиришингиз аниқ, — деди Еремиё. — Сизга маслаҳат берганим билан, барибир қулоқ солмайсиз.
16Шоҳ Зидқиё Еремиёга махфий равишда онт ичиб деди:
17Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди:
18Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.
19— Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган
20— Топширишмайди, — деди Еремиё. — Айтганларимни қилиб, Эгамизнинг сўзига итоат қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, жонингизни сақлаб қоласиз.
21Борди–ю, таслим бўлишдан бош тортсангиз, Эгамиз менга ваҳий орқали аён қилганлари бажо бўлади:
22Саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади:
23Сизнинг хотину бола–чақаларингиз Бобилликларнинг олдига чиқарилади. Сиз ўзингиз ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз. Бобил шоҳи сизни қўлга тушириб, шаҳарни ёндириб юборади.”
24— Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга.
25— Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, — деб айтишса,
26сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда у ерда адои тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер.
27Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди.
28Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди.