1Ҳамма лашкарбошилар, Кариёх ўғли Йўханон, Ҳўшайё ўғли Озариё ва каттаю кичик одам
2Еремиёнинг олдига бориб, шундай дедилар: “Илтимос, бир оғиз гапимизга қулоқ солинг. Эгангиз Худога биз учун ибодат қилинг, тирик қолганлар учун сўранг. Ўзингиз кўриб турибсиз, илгарилари биз ниҳоятда кўпчилик эдик, энди эса саноқли одам қолдик.
3Биз қаерга боришимизни, нима қилишимизни Эгангиз Худо бизга кўрсатсин.”
4Еремиё пайғамбар уларга шундай жавоб берди: “Яхши, илтимосингизга биноан
5Улар эса Еремиёга шундай дедилар: “Агар биз Эгангиз Худонинг сиз орқали айтган биронта сўзига риоя қилмасак, Унинг Ўзи орамизда адолатли ва садоқатли шоҳид бўлсин.
6Биз
7Орадан ўн кун ўтди. Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.
8Еремиё Кариёх ўғли Йўханонни, лашкарбошиларни ва одамларнинг каттаю кичигини тўплаб,
9уларга шундай деди:
10“Энди шу юртда қолсангизларгина Мен сизларни барбод қилмайман, балки қайта бунёд этаман, қўпориб ташламайман, балки мустаҳкам ўрнаштираман. Сизларнинг бошингизга фалокат келтирганимдан пушаймонман.”
11Эгамиз шундай деб айтди: “Бундан буён
12Мен сизларга раҳм–шафқат қиламан. Бобил шоҳи сизларга ачиниб, она юртингизга ўрнаштиради.”
13Аммо Эгангиз Худога бўйсунмай: “Бу ерда қолмаймиз.
14Мисрга кетамиз, у ерда уруш кўрмаймиз,
15эй
16ўша ерга борганингизда ўзларингиз қўрқаётган урушга дуч келасизлар. Сизлар очарчиликдан қўрқяпсизлар, аммо очарчилик кетингиздан Мисрга эргашиб боради, у ерда нобуд бўласизлар.
17Мисрга бориб, у ерда ўрнашиб олишга жазм қилган ҳар бир киши қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўлади. Ундай одамлардан биронтаси ҳам тирик қолмайди, Мен уларнинг бошларига келтирадиган кулфатдан ҳеч ким қочиб қутулмайди.”
18Исроил халқининг Худоси Сарвари Олам шундай демоқда: “Агар сизлар Мисрга боргудек бўлсангизлар, Мен Қуддус аҳолисига ёғдирган қаҳримни Мисрда сизларнинг устингизга ёғдираман. Аҳволингизни одамлар кўрганда даҳшатга тушади. Сизларни мазах қилиб, номингизни қарғишларда ишлатишади. Сизлар бу юртни бошқа ҳеч қачон кўрмайсизлар.”
19Эй, Яҳудо халқининг омон қолганлари, Эгамиз сизларга, Мисрга борманглар, деб айтди. Билиб қўйинглар, бугун мен сизларни огоҳлантириб қўйяпман,
20сизлар катта хато қиляпсизлар. Ўзларингиз мени Эгангиз Худонинг олдига жўнатиб: “Илтимос, Эгамиз Худога илтижо қил, Эгамиз Худо нима деса, ҳаммасини қиламиз”, деган эдингизлар.
21Эгангиз Худонинг менга айтган ҳамма сўзларини бугун сизларга айтдим, аммо сизлар Унинг айтган биронта сўзига итоат қилишни хоҳламаяпсизлар.
22Сизларга айтиб қўяй: бормоқчи бўлаётган жойингизда сизлар қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўласизлар.