1Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган
2“
3Яҳудо одамлари қабиҳ ишлари билан Мени ғазаблантирдилар. Улар бегона худоларга сиғиниб,
4Мен Яҳудо халқи олдига пайғамбар қулларимни қайта–қайта жўнатдим. “Мен нафратланадиган жирканч ишларингизни қилманглар” деб халқимдан ўтинган эдим.
5Аммо Яҳудо халқи қулоқ солмади, гапларимга эътибор ҳам бермади. Қабиҳликларидан қайтмади, бегона худоларга қурбонликлар қилишда давом этди.
6Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.”
7Энди Исроил халқининг Худоси,
8Сизлар Мисрда ўрнашиб олиб, бегона худоларга қурбонликлар қиляпсизлар. Қилмишларингиз билан жаҳлимни чиқаряпсизлар. Эҳтиёт бўлинглар, яна бошингизга фалокат тилаб олманглар. Дунё халқларининг қарғишига қолиб, ҳаммага кулги бўлиб қолманглар.
9Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида қилган қабиҳликларингизни унутдингизми?! Буларни ота–боболарингиз, Яҳудо шоҳларию маликалари, ўзларингиз ва хотинларингиз қилгансизлар–ку!
10Мана бугунгача сизлар Мендан заррача ҳам қўрқмадингизлар, надомат қилмадингизлар. Сизлар ота–боболарингизга берган қонун–қоидаларим бўйича яшамаяпсизлар.”
11Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим.
12Мисрда яшашга қарор қилган яҳудийларнинг омон қолганларини ҳалок этаман. Ҳаммаси Мисрда ўлиб кетади. Каттаю кичиги қилич ва қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Уларнинг аҳволини кўрганлар ваҳимага тушади. Уларни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатишади.
13Мисрда яшаган ўшаларни Мен Қуддусни жазолагандай, уруш, қаҳатчилик ва ўлат ила жазолайман.
14Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади.”
15Хотинлари бошқа худоларга қурбонлик келтирганини билган эркаклар, ўша ерда турган аёллар — Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудида яшаган яҳудийларнинг кўпчилиги бир овоздан Еремиёга шундай дедилар:
16“Сен Эгамизнинг номидан бизга башорат қилиб айтган сўзларингга қулоқ солмаймиз.
17Биз Само Қироличасига қурбонликлар қиламиз,
18Аммо Само Қироличасига қурбонликлар қилишни ва шароб
19Хотинлар ҳам шундай деб айтдилар: “Биз Само Қироличасига қурбонликлар қилаверамиз, шароб
20Сўнг Еремиё бундай жавоб берган эркагу аёлларга ва бутун халойиққа деди:
21“Сизлар, ота–боболарингиз, шоҳларингиз, аъёнларингиз, бутун юрт халқи Яҳудода ва Қуддус кўчаларида бошқа худоларга назрлар келтирган эдингизлар. Бу назрларингизни Худо унутган, дейсизми?! Ёки Унинг бундан хабари йўқ, деб ўйлайсизми?!
22Эгамиз ёвуз қилмишларингизга, жирканч ишларингизга ортиқ тоқат қила олмагани учун, ҳозир юртингиз ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди. Одамлар юртингизнинг номини қарғишларда ишлатишмоқда.
23Ахир, сизлар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, Эгамизга қарши гуноҳ қилдингизлар. Эгамизга итоат этмадингизлар, Унинг қонун–қоидаларини ва шартларини бажармадингизлар. Шунинг учун бу кўргилик бошингизга келди. Шуларнинг оқибатида ҳозир шу аҳволга тушиб юрибсизлар.”
24Еремиё уларнинг ҳаммасига, айниқса, хотинларга қарата шундай деди: “Эй Миср юртидаги яҳудийлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар.
25Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Сизлар хотинларингиз билан бирга “Само Қироличасига албатта қурбонликлар қиламиз, шароб назрларини келтирамиз”, деб онт ичибсизлар. Онтингизни ҳам бажарибсизлар. Жуда соз, айтганингизни қилаверинглар! Ичган онтингиздан асло қайтманглар!
26Лекин, эй Миср юртида яшаб юрган яҳудийлар, Эгангизнинг шу сўзини эшитиб қўйинглар: “Мен Ўзимнинг буюк номим билан онт ичиб айтаманки, бундан буён Миср юртидаги биронта яҳудий Менинг номимни тилга олмайди, “
27Мен уларнинг бошига яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Мисрдаги яҳудийларнинг ҳаммаси, битта ҳам қолмай қиличдан ва очарчиликдан нобуд бўлишади.
28Бир–иккитагина одам қирғиндан қочиб, Мисрдан Яҳудога қайтиб боради. Ўшанда Мисрга яшагани борган яҳудийларнинг ҳаммаси кимнинг сўзи ҳақ бўлиб чиққанини — Менинг сўзимми ёки уларникими билишади.”
29Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни мана шу ерда жазолайман. Айтганларимнинг ҳаммаси бажо бўлишига ишонч ҳосил қилишингиз учун, сизларга шундай бир аломат бераман:
30Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни унинг ашаддий душмани бўлган